Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ

ЖАМИЯТ ВА ЖАМОАНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ!

 


Кийиниш маданияти ҳақида кўп ва хўп айтилмоқда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган шу мавзудаги мақолалар, лавҳалар баҳсларга ҳам сабаб бўлмоқда. Кимдир "оммавий маданият" белгиси бўлган ғарбона кийинишни маъқулласа, кимдир миллий либосларда юришни маъқуллайди.

Тўғри, биз демократик давлатда яшаяпмиз. Аммо, демократия бошбошдоқлик дегани эмас, аввало жамиятдаги қонун-қоидаларни ҳурмат қилиш ва уларга риоя этишдир. Ҳозирги пайтда ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасаларнинг амалдаги қонунлар асосида қабул қилинган Низомлари мавжуд. Уларда корхона ва муассасаларда фаолият кўрсатиш, белгиланган тартибда кийиниш, ўзини тутиш каби тартиблар белгилаб қўйилган. Масалан, ўқувчи ва талабалар мактаб, коллеж, олий ўқув юртлари учун белгиланган кийимларда дарсларга келишлари лозим. Бу тартиб бутун дунёдаги таълим муассасаларида жорий этилган.

Лекин, Жиззах саноат ва сервис касб-ҳунар коллежида ўтказилган мониторинг давомида айрим ўқувчилар дарсларга ибодат либосларида қатнаётганлари маълум бўлди. Масалан, шаҳардаги "Учариқ" маҳалласида яшовчи Т.Лазиза, "Олмазор"лик М.Нилуфар, Шароф Рашидов тумани "Яхтанлик" маҳалласида истиқомат қиладиган Н.Ўғилойлар диний ибодат кийимида дарсларга келгани учун маъмурий тартибда огоҳлантирилди.

Ёшларнинг билиб-билмай қадриятларимизга ёт бўлган кийимлар кийиши, маросимларда иштирок этишига маҳалла фаоллари, аввало ота-оналар эътибор қилишлари лозим.

Фаррух БАҲРОМОВ,

туман ИИБ тезкор вакили, катта лейтенант


ПАХТА ЎҒРИЛАРИ

 


Туманимиз деҳқонлари пешона тери эвазига яратилган пахта ҳосилини нест-нобуд қилмай эл хирмонига етказиш, ташмачилик ва ўғирликларнинг олдини олиш мақсадида туман ИИБ томонидан "Комплекс" тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида "Сарайлик" маҳалласи, Мустақиллик кўчасидаги 17-уйда 149 килограмм чигитли пахта яшириб қўйилганлиги аниқланди.

Шунингдек, шу маҳаллада яшовчи С.Муқимов хонадонида қўлбола "Тим-тим" ускунаси, 385 кг пахта, 58 кг чигит, 38 кг пахта толаси сақланаётгани аниқланиб, ҳужжатлаштирилди. Маълум бўлишича, ушбу пахта "Шоира бегим гуллари" фермер хўжалиги пахтазоридан яширинча териб олинган экан.

"Сарайлик" маҳалласида яшовчи Ж.Пирматов хонадонида ҳам 160 кило чигитли пахта ва бир дона пахта титиш ускунаси сақланаётгани аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Куёвбоши СИУ ҳудудидаги "Зафаробод" сув узатиш иншооти дала уйида 19та қоғоз қопларда 535 кг техник чигит, 4та полиэтилен қопда 15 кг пахта толаси ва икки қопда 7 кг пахта хомашёси сотиш учун сақланаётгани аниқланди. Суриштирув ишлари натижасида ушбу маҳсулотлар "Шахзоджон Сетора" фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Л.Салимовга тегишли эканлиги маълум бўлди.

"Жиззахлик" маҳалласидаги Ғ.Пўлатов хонадонида 60 кг чигит, 84 кг пахта, "Ма-даният" маҳалласидаги Ў.Сарибоева хонадонида 275 кг пахта, М.Жумабоева хонадонида 61 кг пахта, "Зиёкор" маҳалласидаги С.Зуҳурова хонадонида 120 кг пахта борлиги аниқланиб, қонун талабларига асосан ҳужжатлаштирилди. Пахта ва пахта толаси давлат қабул пунктига топширилди.

Бобур ҚОСИМОВ,

туман ИИБ тезкор вакили


ОДАМФУРУШЛАР


"

Жаннат оналар оёғи остидадур" деган эди пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (сав). Дарҳақиқат, бизни дунёга келтириб, кечалари бедор бешигимизни тебратиб чиққан, ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб бизни улғайтирган оналарни ҳар қанча уғласак, эъзозласак ҳам кам.

Аммо, афсуски, вақтинчалик кўнгилхушлик учун ёки пул дардида она деган шарафли номдан воз кечаётган аёллар ҳам йўқ эмас. Зарбдор тумани, "Тинчлик" маҳалласида яшовчи Шахноза Эшқулова Мақсуда Пардаева билан жиноий тил бириктириб, ўзининг шу йилнинг 19 майида туғилган қиз фарзандини 17 миллион сўм эвазига Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи оилага сотаётгани аниқланиб, қўлга олинди.

Ш.Эшқулова ва М.Пардаеваларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Баҳодир ТУРОПОВ,

вилоят ИИБ масъул ходими


ҚЎЙЛАР ТОПИЛДИ

 


Яқинда "Сўлоқли" маҳалласи, Ёшлик кўчасидаги 2-уйда яшовчи Шохрух Тошмуродовнинг оғилхонасидан икки бош қўй йўқолди. Ҳамма ҳайрон, маҳаллада ҳеч ким мол йўқотмаган эди.

"Мол аччиғи, жон аччиғи" деганларидек, Шохрух маҳалладагиларнинг маслаҳати билан туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари тезкор суриштирув ишларини бошлаб юбордилар. Ниҳоят қўйларнинг "изи" топилди.

Қўйларни 50-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчилари А.Жўраев ва И.Муродқосимовлар олганлиги аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Қўйлар эса эгасига қайтарилди.

Асрор СУЮНДИКОВ,

туман ИИБ тезкор вакили

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter