Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ДЕПАРТАМЕНТИДА

ТАДБИРКОР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Департаментнинг вилоят бошқармасида "Жиззах овози" газетаси билан ҳамкорликда "Тадбиркор ҳуқуқи қонун ҳимоясида" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Давра суҳбатида бошқарма ҳуқуқшунослари тадбиркорлар манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, улар асосида амалдаги қонунларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида тушунчалар бериб ўтишди.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлик субъекти раҳбарлари фаолият давомида учраётган муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашдилар.

Давра суҳбатида вилоят туманларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, Департаментнинг бошқарма ва бўлимлари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Салим ҲИКМАТОВ,

Департаментнинг бўлим бошлиғи

 


ИНСОФ УНУТИЛГАНДА


Халқимиз орасида "Инсоф сари барака" деган гап юради, бу бежиз эмас. Чунки, ҳар ишда инсоф мезон бўлмоғи лозим.

 

 

Баҳодир Халиков дўконда сотувчи бўлиб ишлайди. Лекин кунлик даромадга қаноат қилмай, валютафурушликни ҳам одат қилиб олди. Лекин инсоф унутилса, тирикчиликдан барака ҳам кетар экан.

У дўконга кирган харидордан 1800 АҚШ долларини 14 580 000 сўмга сотиб олаётганида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан ушланди. Текшириш давомида унинг чўнтагида яна 3711 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилди.

Суд ушбу жиноий ишни кўриб чиқиб, Баҳодир Халиковга жарима жазоси белгилаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Шохрухбек СОЛИЕВ,

Департаментнинг бўлим бошлиғи

Комил ҒАНИЕВ,

бошқарма катта инспектори

 

ҲУЖЖАТЛАР НЕГА АРХИВГА ТОПШИРИЛМАДИ?


Маълумки, барча идора ҳужжатлари маълум вақт ўтганидан кейин архивга топширилиши лозим. Лекин Арнасой туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 2015-2016-2017 йилларда бирламчи касса ҳисоботлари, нақд пул тўлов ведомостлари, моддий раҚбатлантириш ва моддий ёрдам тайинлаш юзасидан тузилган баённомалар ҳамда бошқа бухгалтерия ҳужжатлари архивга топширилмасдан қолган.

 

 

 

Ҳужжатларни мактаб ҳисобчиси Зайниддин Юсупов негадир архивга топширмасдан хонасида сақлаб келган. Мактаб бухгалтериясида ўтказилган текширишлар бунга ойдинлик киритди.

З.Юсупов Низомга зид ҳолда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни мукофотлашда 5 264 300 сўм маблағни ноқонуний тўлаб юборган. Яқинлари вафот этган, оғир жароҳат олганда, хасталикка чалинганда бериладиган ёрдам пулларини ҳам 1 057 116 сўм ортиқча ҳисоблаб, тўланишига йўл қўйган.

Бу ҳам етмагандай мактабда ишламаган икки нафар фуқаро фамилияларини ходимлар рўйхатига киритиб, сохта маълумотлар тайёрлаб, бир йил мобайнида уларнинг пластик карталаридаги 10 602 871 сўм маблағни ўз манфаати учун ишлатиб юборган.

Текширишлар давомида у ўзи етказган зарарни тўлиқ қоплади ва қилмишлари учун суд олдида жавоб берди.

Отабек ҚУРБОНОВ,

Департаментнинг вилоят бошқармаси

катта инспектори, адлия маслаҳатчиси
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter