Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ

 

ТАРБИЯЧИ ЎҒРИ ЭКАН


Шароф Рашидов тумани "Жиззахлик" маҳалласида яшовчи Асқар Шокиров туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, номаълум шахс ётоқхонасидаги сандиқ ичидан 17 800 000 сўм пулни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар қилди.

 

 

 

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ўғри топилди. У тумандаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ишловчи тарбиячи И.М (тергов манфаатлари учун исми-шарифи тўлиқ ёзилмади) бўлиб чиқди. Суриштирув давомида ашёвий далил сифатида И.Мдан 10 млн. сўм ҳужжатлаштириб олинди.

Аниқланишича, у "Тошкентлик" маҳалласида яшовчи икки нафар фуқаронинг хонадонига дераза орқали кириб, пул ва тақинчоқларни ўғирлаб кетган экан.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

 

РАНГЛИ МЕТАЛЛ


Номаълум шахслар автомобилларни таъмирлаш устахонасидан автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари ва рангли металлдан тайёрланган тоғораларни ўғирлаб кетишгани ҳақида "Қўшкўприк" маҳалласида яшовчи Қаҳрамон Нўъмоновнинг аризаси юзасидан ҳам туман ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.

 

 

 

Кўп ўтмай рангли металл "овчилари" аниқланиб, қўлга олинди. Улар "Ҳавастлик" маҳалласида истиқомат қилувчи Саитмурод Абзаитов ва Абдурахим Ширинбаев бўлиб чиқишди. Далилий ашё сифатида бир дона автомобиль двигателининг (головка) қисми, радиатори ва рангли металлдан ясалган икки дона тоғоралар ҳужжатлаштириб олинди.

Суриштирув давомида "овчилар" "Тошкентлик" маҳалласидаги устахонадан ҳам автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини ўғирлаб, рангли металларни қабул қилувчи шахсларга арзон нархларда сотиб юборганликлари аниқланди.

Зафар УМРЗОҚОВ,

туман ИИБ ходими


"КОМПЛЕКС” ТАДБИРДА

 

Ёшларнинг уяли телефонларида қадриятларимизга ёт ёзувлар борлиги маълум бўлди


 

 

 

Шаҳарда ўтказилаётган "Комплекс" тадбири давомида коллеж ва лицейларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг қўл телефонлари хотираларида сақланаётган маълумотларда қадриятларимизга ёт бўлган турмуш тарзи, фоҳишабозлик, диний мутаассиблик тарғиб қилинган видео ролик, аудио ёзувлари борлиги аниқланди. Ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи 300 дан ошиқ маълумотлар ўчирилди.

Ички ишлар ходимлари томонидан шундай маълумотларни сақлаш ва тарқатиш билан шуғулланган ёшлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Маълумотлар хусусиятига кўра уларнинг ота-оналари, устозлари ва улар яшайдиган маҳалла фаоллари билан суҳбатлашилиб, зарур чоралар кўрилди, ёшлар билан тарбиявий ишлар олиб бориш юзасидан тадбирлар белгиланди.

Жамшид ҚЎШБОҚОВ,

шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бошқармаси ходими

 

ПРОФИЛАКТИКА ВА ТАРҒИБОТ МУҲИМ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 701-сонли қарорига асосан туман ИИБ ЙҲХБда 16 банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 

 Шунингдек, жорий йилнинг 10 ноябрь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликка қарши курашни кучайтириш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган "йўл харитаси" ишлаб чиқилди. Туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, солиқ хизмати ҳамкорлигида ишлаб чиқилган "Йўл харитаси"да долзарб вазифа ва режалар ўз аксини топган.

 

"Йўл харитаси"да профилактика ва тарғибот-ташвиғот ишларига алоҳида эътибор ғаратилган. Шуларни ҳисобга олиб бўлимимиз томонидан ўтган давр мобайнида 56 марта маҳаллаларда, 136 марта мактабларда, 252 марта хўжалик юритувчи субъектларда учрашув ва суҳбатлар ташкил этилди.

Қолаверса, ҳар ҳафтада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари хусусияти ва ҳудуди ўрганиб чиғилиб, уларнинг олдини олишга ғаратилган чоралар кўрилмоғда.

Воҳид ҲУСАНОВ,

Шароф Рашидов тумани

ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter