Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМЦИЯСИ Жиноят содир этишда айбдорлиги Қонунда белгиланган тартибда исботлангунга Қадар шахс айбсиз Ҳисобланади

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Шу муносабат билан суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан ҳар бир жиноят ишини юритишда жиноят-процессуал қонуни нормаларига қатъий амал қилиш, шу жумладан, далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда, оғишмай риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонун нормаларини аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган далилларнинг мақбул эмас (яроқсиз) деб топилишига олиб келади. Мақбул бўлмаган далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикасининг "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сонли қонуни қабул қилиниши мазкур соҳада муҳим қадам бўлди. 1984 йил 10 декабрдаги "Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенция"нинг 1-моддасига кўра, қийноқлар ҳамда бошқа шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо деганда, мансабдор шахс ёки бошқа расмий шахс томонидан ёхуд расмий ёки бошқа шахс далолатчилиги ёки хабардорлиги ёхуд индамасдан берган розилиги билан бошқа шахс томонидан содир этилган ҳаракат тушунилади.

Бунинг натижасида қасддан шахсга ундан ёки учинчи шахсдан ахборот ёки у содир этган ёхуд содир этилишида у гумон қилинаётган ҳаракат бўйича иқрорлик олиш, уни ёки учинчи шахсни қўрқитиш ёки у ёки бу ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадларида кучли оғриқ, жисмоний, руҳий ёки психологик азоб етказилади.

Қайд этилган қонун бузилишларининг олдини олиш ҳамда суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш мақсадида, ЎРҚ-470-сонли қонунига асосан Жиноят кодекси исботлашни амалга ошираётган шахслар ёки исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан далилларнинг терговга қадар текширув ва жиноят ишлари материаллари бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш чоғида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритганлик ва ўзга бузиб кўрсатишларда намоён бўладиган сохталаштирганлик (қалбакилаштирилганлик) учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи 2301-модда билан тўлдирилди.

Шунингдек, Жиноят кодекси 2302-модда билан тўлдирилиб, унда жиноятни содир этишга алоқаси йўқлиги олдиндан аён бўлган шахсни жиноий таъқиб қи-лиш мақсадида ёхуд шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига зарар етказиш мақсадида тезкор-қидирув фаолияти натижаларини тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишга ваколатли шахслар томонидан сохталаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, қонунга мувофиқ ушбу тоифадаги жиноят учун жазо чоралари кучайтирилди.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) янги таҳрирда баён қилиниб, қўшимча бандлар билан тўлдирилиб, мазкур турдаги жиноятлар учун жазо санкциялари кучайтирилди.

ЖПК 87-моддасига ўзгартириш киритилиб, унда ҳимоячи жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этишга ҳақли бўлиб, улар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриш жараёнида мажбурий баҳоланиши лозимлиги, ушбу далиллар: ишга тааллуқли ахборотга эга бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ҳамда уларнинг розилиги билан ёзма тушунтиришлар олиш; давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сўров юбориш ҳамда улардан маълумотномалар, тавсифномалар, тушунтиришлар ва бошқа ҳужжатларни олиш орқали тўпланиши мумкинлиги белгиланди.

Ғиёсиддин ЯЛГАШЕВ,

жиноят ишлари бўйича Шароф

Рашидов тумани суди раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter