Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТ ГРАНТИ

 

Миграция бўйича халқаро ташкилот томонидан амалга оширилаётган "USAID" агентлигининг "Хорижий давлатлардан қайтиб келаётган мигрантларни тадбиркорлик фаолияти билан шуҚулланишларида қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси асосида Жиззах вилояти "Istiqlol avlodi" ННТ томонидан хорижий давлатлардан депортация қилинган ҳамда хорижий давлатларга кириш таъқиқлаб қўйилган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун беғараз бизнес-грантлари ажратилмоқда.

Жорий йилнинг август ва сентябрь ойларида марказимиз томонидан хорижий давлатлардан депортация қилинган 9 нафар фуқарога якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун шароит яратилиб, Марказий Осиёдаги Миграция бўйича ҳалқаро ташкилотнинг молиявий кўмаги билан асбоб-ускуналар, жиҳозлар сотиб олиб берилди ва янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Бизнес лойиҳанинг мақсадли гуруҳидаги фуқароларнинг 1 нафарига цементли ғишт ишлаб чиқариш учун махсус ғишт тайёрлаш аппарати сотиб олиб берилган бўлса, 2 тасига автомобиль ювиш шоҳобчаси, 1 та озиқ-овқат дўкони учун музлатгич ва савдо растаси мебели, 2 нафарига автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишлари учун махсус аппарат ва асбоб-ускуналар сотиб олиб берилди. Ҳозирги вақтда ушбу тадбиркорлик субъектларида 11 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, Жиззах шаҳрида яшовчи, Шерзод исмли йигит 2015-2017 йиллар давомида Россия Федерациясининг Москва вилоятида қурилиш бригадасида ишлаган пайтда паспорт билан боғлиқ қоидабузарлик содир этганлиги учун депортация қилиниб, Россия Федерациясига кириши таъқиқланган.

Марказ фаолияти ҳақида эшитиб, ғишт ишлаб чиқариш цехи очишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Марказ мутахассислари томонидан унинг мурожаати ва бизнес ғояси ўрганиб чиқилди, Бизнес-грант лойиҳасининг молиявий кўмагида Шароф Рашидов тумани ҳудудида цементли ғишт ишлаб чиқариш цехи очилди ва фуқарога махсус цементли ғишт тайёрлаш аппарати сотиб олиб берилди. Ҳозирги кунда Шерзод туманда цементли ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Келусида, қолган мурожаат қилган фуқароларга ҳам тикув цехи, компьютер хизмати кўрсатиш ва фотостудия, пайвандлаш устахонаси, автомобиль ювиш шоҳобчаси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси, иссиқхона, чорва моллари боқиш, сартарошхона каби кичик лойиҳалар Миграция бўйича халқаро ташкилоти томонидан молиялаштирилиши кўзда тутилган. Халқаро ташкилотнинг кўмаги, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қуватлаши орқали яна 20 дан зиёд янги иш ўринларининг яратилиши режалаштирилган.

Собир ЮНУСОВ,

вилоят "Istiqlol

avlodi" ННТ ҳуқуқшуноси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter