Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЖАМИЯТИ ХАБАРЛАРИ

ҲАММА ГАП СИФАТДА

Инглиз алломаси Томас Фуллер дўконга кириб, ёлғон гапираётган сотувчига шундай деган экан: "Мени маҳсулотнинг нархини юқори айтиб алдашинг мумкин, аммо унинг сифати билан эмас". Дарҳақиқат, бугунги харидор дўкондан харид қилаётган маҳсулоти сифатини яхшилаб ўрганишга, бу ҳақда сотувчидан сўраб-суриштиришга ҳаққи бор.

 


Форишлик А.Матлабов ҳам "Зебо" савдо мажмуидаги 35-дўкондан музлатгич харид қилаётганида сотувчи келимини келтириб мақтаган эди. Аммо, "XLNG-215" музлатгичи бир ой ҳам ишламади. А.Матлабов 1 млн. 900 000 сўмга олган музлатгични қайтариб Жиззахга олиб келади. Лекин сотувчи унга музлатгични сервис хизматига олиб боришни маслаҳат беради.

Шундан сўнг шўрлик харидор музлатгични кўтариб, уч бора Жиззахга келиб кетади, аммо усталар ҳам ёрдам беришолмайди. Овворагарчиликлардан асаби бузилган харидор Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига қўнғироқ қилади.

Шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари аҳволни ўрганиб, дўкон сотувчисидан харидорга 1 млн. 900 000 сўмни ва овворагарчиликлар давомида қилган сарф-харажатларни ундириб беришди.

Шерзод ҒОФУРОВ,

шаҳар ИҲҲҚжамияти ижрочи директори

 

ЯНГИСИ ЎРНАТИЛДИ


"Нурафшон" маҳалласида яшовчи Бахтиёр Ёдгоров шахсий "Нексия"сига "Урал газ" МЧЖ устахонасида газ баллони ўрнаттиради. Аммо орадан олти ой ўтиб, газ қуйиш шахобчасида мутахассислар баллонда ёриқ пайдо бўлганлигини аниқлашиб газ қуйишга рухсат беришмайди.

 

Бахтиёр Ёдгоров дарҳол бориб "Урал газ" МЧЖ раҳбариятига аҳволни тушунтиришга ҳаракат қилади. Лекин, МЧЖ раҳбарлари газ баллонини алмаштириб беришни хоҳлашмайди. Шундан сўнг истеъмолчи шаҳар прокуратурасига ариза ёзишга мажбур бўлади.

Ариза ўрганиб чиқиш учун шаҳар ИҲҲҚ жамиятига юборилгач, мутахассислар томонидан автомобилга ўрнатилган газ баллони ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатан ҳам баллонда 1,5-2 сантиметр узунликдаги ёриқ борлиги аниқланди. Жамият ходимларининг талаби билан сифатсиз газ баллони янгисига алмаштириб берилди.

Гулбаҳор МУСИНОВА,

шаҳар ИҲҲҚ жамияти матбуот ва ахборот маркази мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter