Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ҲАРАКАТ ҲАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАШ КИМГА БОҒЛИҚ? ШАҲРИМИЗНИНГ ЭНГ СЕРҚАТНОВ КЎЧАСИ БЎЙЛАБ

 

Ҳар биримиз йўловчи, пиёда ёки ҳайдовчи сифатида ҳаракатланамиз. Бу жараёнда ҳаракатланиш қоидаларига амал қилиш баробарида арзимас хато бўлса-да қоидабузарликларга ҳам йўл қўямиз. Кундалик турмушда йўл-транспорт ҳодисасига гувоҳ бўламиз ёки унинг иштирокчисига ҳам айланиб қолишимиз ҳеч гап эмас.

Бугун йўлларда автомобилларнинг кўпайиб бораётгани қувонарли ҳол, албатта. Боиси, бу ҳол аҳолининг даромадлари ошиб, турмуш даражаси яхшиланганидан далолат. Маълумотларга кўра, ҳар йили 15 мингдан ортиқ автомашина қўшилиб бораяпти. Бундан кўринадики, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масаласи янада долзарблик касб этаяпти.

1999 йилда қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги қонун 2013 йилда янги таҳрирда қабул қилинди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори асосида "Йўл ҳаракати қоидалари"га қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"га 15 та қўшимча киритилди. Аҳамиятлиси, пиёдалар қатнов тартиби мстаҳкамланди. Янги тартибга кўра, йўлларда ҳаракатланаётган пиёда мобиль телефон, планшетдан фойдаланиш, теле-видео маҳсулотларини кўриш, радио ва аудио, яъни мусиқа эшитиш, китоб, газета, журнал ўқиш ёки электрон воситалардан фойдаланиши таъқиқланади. Бундан кўринадики, ҳайдовчи ва пиёданинг ҳаракат қоидаларига риоя этиши хавфсизликни таъминлашнинг асосий омилидир.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда тезлик доимо устувор масала бўлиб келган. "Йўл ҳаракати қоидалари"ги киритилган яна бир ўзгариш ҳам айнан тезлик билан боғлиқ. Тезликнинг оширилиши аянчли оқибатларга олиб келиши сир эмас. Бироқ маълум ҳудудларда тезлик оширилса, бу ёнилғи сарфи ва вақтни тежашидан ҳам хабардормиз. Масаланинг шу жиҳати инобатга олиниб, турар жой даҳаларида транспорт ҳаракатини тартибга солиб, кўп қаватли уйлар орасида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун юқори тезлик соатига 30 километр қилиб белгиланди. Шунингдек, худди шу банд билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига ДЙҲХХ билан келишган ҳолда, агар йўлнинг ҳолати тезликни ошириш имкониятини берса, айрим жойларда ёки айрим йўл бўлакларида, айрим транспорт воситаларига белгиланган тезликни ошириш учун рухсат бериш ваколати юклатилди.

Энди асл мақсадга кўчсак. Шаҳримизнинг энг гавжум кўчаларидан бири Ислом Каримов шоҳ кўчаси саналади. Бу кўчада машиналар оқими шу қадар кўпки, куннинг тиғиз вақтларида чорраҳада светофорнинг икки-уч ёнишидан сўнг йўлга тушиш мумкинлиги кўпчиликка сир эмас. Электр энергияси ёки бирон носозлик сабаб светофор ишламай қолганда тирбандликда қолиб кетганлар йўқ эмас орамизда. Бу ҳам майли-куя, автомобилларнинг жуда тез ҳаракатланишидан 5-10 дақиқа йўлдан ўтолмаганларни айтмасак ҳам бўлади.

"Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 5.1-5.8 бандларида пиёдалар ҳаракатланиши қоидаларига тавсиф берилган. Хусусан, 5.4 бандга кўра, пиёдалар йўл ҳаракати тартибга солинган жойларда тартибга солувчининг ёки светофорларнинг, улар бўлмаганда эса транспорт светофорларининг ишораларига амал қилишлари керак.

Ислом Каримов ва Қалия кўчалари чорраҳасидан кейинги светофор шаҳримиз аҳолисининг таърифича, "Кўтарма" светофори саналади. Мазкур ҳудудлар орасидаги масофа анчагина узоқ, шу оралиқда автомашиналарнинг қарама-қарши йўлга бурилиб олиши учун шаҳар "Баркамол авлод" болалар маркази ва "Нур" тўйхонаси олдида ажратилган йўллар иккита, пиёдалар ўтиш йўлаги эса учта. "Иттифоқ" маҳалласи ҳудудидаги тўққиз қаватли уй рўпарасида пиёдалар ўтиш йўлагини кўрса бўлади, бироқ "Нур" тўйхонаси ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлаги чизиқлари кўзга ташланмайди. Ҳайриятки, махсус белги ўр-натилгани йўлнинг бу қисми аҳамиятини билдириб туради. Акс ҳолда пиёдалар йўлнинг у томонига ўтиш учун анча овораи сарсон бўларди. Лекин пиёдалар ўтиш йўлагига яқинлашгани сайин ҳайдовчилар тезликни пасайтиришни парвойига ҳам келтирмайди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, "Иттифоқ" маҳалласи ҳудудида Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ҳамда 7- ва 17-умумий ўрта таълим мактаблари, 2 та мактабгача таълим муассасалари, вилоят якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жойлашган. Шу туфайли фарзандларини боғчага қўядиган, қўшни маҳаллалардан келадиган ота-оналар, ўқувчиларнинг Ислом Каримов шоҳ кўчасини кесиб ўтишига тўғри келади. Бу эса айнан мазкур кўчада тезликни назоратга олиш масаласи жуда юқорилигини кўрсатади.

Биз барча айб ҳайдовчиларда дейишдан йироқмиз. Боиси, йўловчи-пиёдалар ҳам одатда эринчоқлик сабабми светофор ва огоҳлантирувчи белгиларга қарамай йўлнинг исталган еридан кесиб ўтишга одатланишган. Ачинарлиси, улар фарзандларини етаклаган ҳолда қоидабузарликларга йўл қўйишмоқда. Бу эса ўз-ўзидан улғаяётган болада ҳам йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик мумкин деган фикр шаклланишига замин ҳозирлайди. Аксинча катта ёшлилар болаларга намуна кўрсатишса, болалар унга албатта, амал қилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, катта-кичик ёш-даги ҳар бир фуқаро йўл ҳаракати қоидаларига риоя этса, йўл-транспорт ҳодисалари кескин камаяди. Ҳайдовчилар ҳаракат давомида ўз вазифасига масъулият билан ёндошса, нафақат ўзи, балки атрофдагиларнинг ҳам хавфсизлигини таъминлайди. Шу-нингдек, йўлнинг серқатнов қисмларига зарурий йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлакларининг чизиқлари кўринарли бўлишини таъминлаш каби ишлар ҳам эътибордан четда қолмаслиги зарур. Зеро, ҳаракатни тартибга солиб турувчи светофор ёки йўл белгиларининг бўлмаслиги кўплаб нохуш ҳолларни келтириб чиқариши шубҳасиз. Шундай экан, юқорида кўтарилган масалага масъул ташкилотлар беэътибор бўлмайди. Тез кунларда мазкур муаммо ҳам ечилади деб умид қиламиз.

Гавҳар САЙДУЛЛАЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter