Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ГИЁҲВАНДЛИК – “АСР ВАБОСИ” УНГА ҚАРШИ ҲАМКОРЛИКДА КУРАШ ОЛИБ БОРИШ ЗАРУР

  • Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўп эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

 

Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Шу боисдан, гиёҳвандликка қарши қу-рашни кучайтириш мақсадида БМТ томонидан "Наркотик моддалар тўғрисида"ги, "Психотроп моддалар" ҳамда "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши қураш тўғрисида"ги конвенциялар қабул қилиниб, 1987 йил 7 декабрдаги 47/112-сонли резолюциясига кўра "26 июнь - Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни" деб эълон қилинган.

Дунё бозорида тарқаладиган қора дорининг асосий қисми Афғонистонда етиштирилиб, уни ноқонуний йўл билан Марказий Осиё мамлакатлари орқали Ғарбга етказишга бўлган уриниш йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Шунинг учун юртимизда наркотик моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масаласига давлат ва миллатнинг эртасини ҳал этувчи омиллардан бири сифатида қараб келинмоқда. Ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида бир қатор қонунлар ва халқаро шартномалар қабул қилинди. Жумладан, "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида Россия Федерацияси, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ва Туркманистон ўртасидаги битимни (Остона, 2006 йил 24 июль) ратификация қилиш ҳақида"ги, "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги, "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги, "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги, "Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида"ги қонунларнинг қабул қилиниши келажаги соғлом юрт қуриш учун қўйилган энг дадил қадамдир.

Ж. ШОДИЕВ,

вилоят Ички ишлар

бошқармасининг ходими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter