Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

“ЖИЗЗАХ ОВОЗИ”НИНГ ҲУқУқИЙ МАСЛАҲАТХОНАСИ

АРХИВДА ТАРТИБ БЎЛИШИ КЕРАК

Савол: - Архивда хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилганми?

А. СОЛИЕВ, Жиззах шаҳри

Жавоб: - Архив тарихимиздан гувоҳлик беради. Шунинг учун архивда ҳужжатларни жамлаш ишлари тўлиқ амалдаги қонунлар асосида амалга оширилади. Архив ишига оид қонунларни бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам ўз аксини топган.

Архив ҳужжатларини топшириш, сақлаш, улардан фойдаланиш, шунингдек, архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари юз берса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баробаридан икки баробаригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга икки баробаридан беш баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки баробаридан беш баробаригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса беш баробаридан ўн баробаригача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Зиёдулла ИСРОИЛОВ,

вилоят Давлат архиви етакчи архивчиси

ЛИЦЕНЗИЯ КОМИССИЯ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИ

Савол: -Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида дори-дармон сотишга лицензия олиш тартиби ҳам ўзгаргани тўғрими?

Ў. АБДУЛЛАЕВА, Шароф Рашидов тумани

Жавоб: - Дори-дармон ва тиббиёт воситалари саломатликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан мамлакатимиз аҳолисини арзон, сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларда сотиш, маҳаллий фармацевтика соҳасини ривожлантириш долзарб вазифа саналади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 февралдаги "Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори айни мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Қарорга мувофиқ аҳолини арзон, сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, уларнинг нархини белгилаш бўйича ўрнатилган тартибни бузишнинг олдини олиш, фармацевтика фаолиятининг алоҳида турларини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида 2017 йил 1 апрелдан бошлаб фармацевтика фаолиятининг тури - дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилган.

АЪЗАМ БОЙБЕКОВ,

вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter