Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ЖИЗЗАХ ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАСИДА: ОДАМ САВДОСИ ҚУРБОНИГА АЙЛАНМАНГ

  • Одам савдоси - инсонни ҳаёти, эркинлиги ва хуқуқларидан маҳрум қилиб, бировларнинг қўлида қул бўлишга маҳкум этиш, инсонлар умрига зомин бўлиш, уларнинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилишдек энг оғир ва жирканч жиноятлардан саналади. Бундай ҳолларнинг олдини олиш учун ҳар бир ҳаракатни қонунлар асосида амалга ошириш лозим.

 

 


 

 Миграция жараёнларини тартибга солиш, унинг ҳуқуқий базасини яратиш борасида Ўзбекистон Республикаси ҳам етарли тажрибага эга мамлакатлар сирасига киради. Аммо нолегал тарзда мамлакатдан чиқиб ишлашга кетган айрим фуқаролар ўзлари бораётган мамлакат қонунларини билмаслиги оқибатида турли хил товламачилар алдовига тушиб қолаяпти, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини бегона ва нотаниш кимсаларга топшириб қўйишмоқда. Энг ачинарлиси, уларнинг айримлари жиноятчи, ақидапараст ва миссионерлик гуруҳлар таъсирига тушиб қолишмоқда, улар юртимизга қайтганларидан сўнг ҳамюртларимиз онгини ҳам заҳарлашга уринишмоқда.

Маълумотларга кўра, меҳнат мигрантлари асосан баҳор-ёз ойлари ҳорижий давлатларга чиқиб кетиб, куз-қиш ойларида доимий яшаш жойларига қайтиб келганлиги сабабли доимий назоратга ва рўйхатга олишда қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Вояга етмаганларнинг, айниқса, ўрта махсус касб-хунар коллежларида таълим олаётган айрим ўқувчиларнинг яқин қариндошлари билан хорижга чиқиб кетаётганлари ҳам аниқланмоқда. Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари чет давлатда кафолатланмаган, оғир ишларда ишлаётганлиги, аёллардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш оқибатида жиддий оқибатларга олиб келадиган юқумли касалликлар юқтириб олаётганлиги, айрим ҳолатларда улар томонидан оҚир турдаги жиноятлар содир этилаётганлиги, бу ҳолатлар эса оммавий ахборот воситалари орқали кенг жаҳон жамоатчилигига эълон қилинаётгани нафақат фуқаронинг ўзига, балки мамлакатимизнинг обрў-эътиборига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддасида одам савдоси билан шуғулланган шахсларга қаттиқ жиноий жавобгарлик белгиланган. Ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини ҳисобга олган ҳолда унга қарши кураш олиб боришда жамиятимизнинг барча қатламлари, барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирок этиши лозим. Шундагина аниқ натижаларга эриша оламиз.

Даврон ТЎРАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг

катта ёрдамчиси, адлия подполковниги


 

ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ


Жиззах ҳарбий прокуратураси, Жиззах гарнизони қўмондонлиги, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар командирлари билан тузилган режа асосида жойларда сиёсий-оммавий қабуллар ўтказилди.

Тадбирларда Шароф Рашидов тумани "Оила" маркази раҳбари Д.Саидова, ФХДЁ бўлими мудираси Д.Норқулова, вилоят халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари ходимлари Ф.Неъматова, Ф.Одиловалар ҳам иштирок этиб, ҳарбийлар, пенсионерлар кўтарган муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига муносиб ҳисса қўшдилар.

Тадбирларда кўтарилган масалалар назоратга олиниб, улар ижроси юзасидан йўл харитаси тузилди.

Ш. ХАДЖИБАЕВ,

Жиззах ҳарбий прокурори, адлия полковниги


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter