Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ИС ГАЗИДАН САҚЛАНИНГ!

Қишнинг қорли, қировли кунларида хонадонларни иситиш ташвишига тушиб қоламиз. Ишнинг кўзини биладиган одам куз келиши билан иситиш печлари, дудбўронлар, хонадонлардаги ҳаво тозалагичларни кўздан кечириб, зарур бўлганда тузатиб қўяди.

 

Лекин эътиборсизлик туфайли қиш келиши билан тутун чиқиш йўлларини тозаламасдан печлар ёки қўлбола иситгичларга табиий газ улаб ишлатаётган фуқаролар ҳам йўқ эмас. Натижада ис газидан заҳарланиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Шу йилнинг ноябрь ойида шаҳар ва туманда одамларнинг ис газидан заҳарланиш ҳоллари бир неча марта юз берди. Вилоятимиз миқёсидаги маълумотларга назар ташласак, ис газидан заҳарланиш оқибатида одамларнинг ҳалок бўлиши каби маълумотларга ҳам кўзимиз тушади. Шаҳар ва туманда ис газидан заҳарланган фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши натижасида хатарнинг олди олинмоқда.

Ис газидан сақланишда печга ёқилаётган ўтин турига ҳам эътибор бериш лозим. Кўпчилик яхши ёнади, деб пластик ёки резина моддаларни ҳам иситиш печига тиқишади. Ҳолбуки бундай моддалар ёнганда кучли заҳар ажралиб чиқади. Шунинг учун барча фуқаролардан иситиш воситаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

Умринисо ГУРГИБОЕВА,

туман ЁХБ йўриқчиси

Сабоҳат ХУДОЙБЕРДИЕВА,

шаҳар ЁХБ йўриқчиси


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter