Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ИС ГАЗИ – ЗАХРИ ҚОТИЛ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 901-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида вилоят ҳокимлигининг қарори қабул қилинди ва унга асосан комиссия таркиби тасдиқланди.

Мазкур қарорга асосан вилоят ҳудудида аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва бошқа ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида 21 та ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга тегишли хизмат ходимлари жалб этилди.

Гуруҳлар томонидан бугунги кунга қадар 719 марта рейдлар ўтказилди. Ўтган давр мобайнида 97 та уй-жой мулкдорлари ширкатларида, 737 марта маҳаллаларда, 1148 та кўп қаватли уйлар ва улардаги 16119 та хонадонлар, 891627 та шахсий аҳоли турар жойлари ҳамда 84 та дала ҳовлиларнинг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилиб, фуқароларга ёнғинга қарши йўриқнома ва эслатмалар тарқатилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этиш борасида оммавий ахборот воситалари орқали 45 та телекўрсатув, 81 та радиоэшиттириш ҳамда газеталар саҳифаларида 21 та мақолалар чоп этилди.

Афсуски, олиб борилаётган ишларга қарамасдан, фуқароларнинг эътиборсизлиги, бепарволиги натижасида ноябрь ва декабрь ойларида 7 та ҳолатда 15 нафар фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолати ҳамда 5 та ҳолатда 8 нафар фуқароларнинг заҳарланиб, вафот этиш ҳолати қайд этилди.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишида маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва бошқа ноҳуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган масала муҳокама қилинди, ушбу ҳолатларга сабаб бўладиган асосий омиллар санаб ўтилди. Шаҳар ва туманлардаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар томонидан амалга оширилган ишлар танқидий баҳоланиб, ис газидан заҳарланиш ва ёнғин билан боғлиқ ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича асосий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Фаррух АБДУРАХМАНОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ ката муҳандиси, катта лейтенант

Рустам СУЯРОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ муҳандиси, катта лейтенант
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter