Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН


Террорчи ва экстремистик тузилмалар ўз ғояларини асосан ижтимоий тармоқлар орқали тарқатаётгани сир эмас. Бу ғоялар шундай технология ва дастурлар асосида тарқатилмоқдаки, ҳатто катта ёшдаги одамлар ҳам беихтиёр уларнинг "асири"га айланмоқда. Бу тараққиёт йўлини танлаган ўзбек халқининг хоҳиш-иродасига бутунлай зиддир.

Баъзи ота-оналар фарзандининг ёш бўлишига қарамай, уяли телефондан бемалол фойдалана олишини кўриб, хурсанд бўлишади. Лекин уларнинг кўпи болалари телефон орқали нималар билан машғуллигини билмайди, тўғрироғи, назорат қилмайди. Болакай эса қўлида телефон, истаган, қизиққан маълумотларини ўртоқларидан кўчириб олиши ва ундан завқланиши мумкин.

Мактаб ўқувчиларини тармоққа улашда аппаратнинг турига қараб, белгиланган меъёрлар асосида фақат оддийларига улаш керак. Яъни, уларда камера, диктофон, флеш карта, "bluetooth" бўлмаслиги керак. Ўқувчиларга фақат кириш-чиқиш қўнғироқларини қабул қилувчи ва хабар йўлловчи аппаратлардангина фойдаланишга рухсат бериш лозим.

Агар ўтган асрнинг 90-йилларида ёшларнинг энг севимли машғулотлари мусиқа тинглаш ва телекўрсатувлар кўриш бўлса, айни кунда компьютер ва интернет олдинги қизиқишларни ёш авлод ҳаётидан сиқиб чиқарди. Сўнгги илмий текширувлар натижаларига кўра, бутун дунё тармоғига уланаётган ёш болаларнинг сони соат са-йин ошмоқда. 2007 йили Европада ўсиб келаётган ёш авлод вакилининг учдан бир қисми онлайн тизимида бўлиши кузатилди. 2010 йили дунё тармоғида 10 миллион ёшлар "сайр қилган" бўлса, ҳозир уларнинг сони аллақачон 20 миллионга етган. Кундан кунга интернетдан фойдаланувчи оилалалар, фарзандлар сони кўпаймоқда. Бундай ёшларнинг катта қисми - 4,5 миллиондан ортиғи Буюк Британияга тўғри келади. Улар ҳар куни электрон манзилларини текширади, турли хил сайтлардан маълумот излайди ва чат орқали мулоқотда бўлади. Германияда ҳозирча 3 миллиондан ва Францияда 1,5 миллиондан ортиқ ёшлар вақтини асосан онлайн тизимида ўтказади.

Дарҳақиқат, бугун интернетдан фойдаланувчиларнинг деярли барчаси ёшларни ташкил этади. Тадқиқотлар натижаларидан шу нарса маълум бўлдики, ҳозир мактаб ёшидаги болалар ҳам интернетдан тобора кўпроқ фойдаланмоқда.

Тадқиқотда иштирок этган ёшлардан 20 фоизи SMSга "ўта муккасидан кетганлар" тоифасига кириб, кунига 120 дан кўпроқ хабар жўнатар экан. Улар орасида спиртли ичимликлар ичиш, тамаки чекиш, гиёҳвандлик ва шаҳвоний амалларга берилиш, террорчи, ақидапараст тузилмалар ғоясига берилганлар ҳам кўп учрар экан.

Интернетдаги ижтимоиий тармоқларда мунтазам ўтирган ўсмирлар маънавиятида мувозанат бузилади. Тадқиқотлар шундан далолат берадики, SMSга, интернет ижтимоий тармоқларига берилиб кетиш ҳолатини назардан қочириш ўсмирларнинг ҳам маънавий, ҳам жисмоний соғлиғига хавфли таъсир ўтказади.

Василжон ФАЗИЛОВ,

Жиззах ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия лейтенанти

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter