Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ

СУРИШТИРУВ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

 

Пиротехника маҳсулотлари, қўлда тайёрланган ёруғлик ва портлаш овозини чиқарувчи маҳсулотларнинг зарари ҳақида оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилмоқда. Пиротехника воситалари билан савдо қилиш, улардан фойдаланиш қонунга асосан тақиқлаб қўйилган.

Шунга қарамасдан "пақиллоқ"ларни аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида тарқатиш давом этмоқда. Масалан, шаҳардаги "Тинчлик" маҳалласида яшовчи Сухроб Жўрабоев уч қути пиротехника воситаларини 75000 сўмга пуллаётганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида унда яна 160 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Айни пайтда шаҳар ИИОФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жамшид ҚЎШБОҚОВ,

шаҳар ИИОФМ бошқармасининг ходими

ЖИНОИЙ ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Сув насоси доим ҳовлида турарди. Уй бекаси зарур бўлганида уни ишлатиб, сўнг тармоқдан узиб, бир четга қўярди. Насос бирдан йўқ бўлиб қолди. Эътибор Кенжаева "Нурафшон" маҳалласини суриштириб чиқди, аммо насоснинг дараги чиқмади. Бу ҳақда Э.Кенжаева туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Ички ишлар бўлимининг жиноят қидирув бўлими ходимлари тезкор суриштирув ишлари олиб боришлари натижасида насос топилди. Уни 15-умумтаълим мактаби ҳамда Банк коллежи ўқувчилари ўғирлаб кетганлиги маълум бўлди. Насос улардан ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирги пайтда ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБда жиноий иш қўзғатилди.

Асрор СУЮНДИКОВ,

туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, катта лейтенант

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter