Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ – АСОСИЙ МЕЗОН


 

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ариза ёки шикоят келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳўжжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши қо-нуннинг 19-моддасида белгиланган.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда мурожаат қилувчига хабар қилинади.

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимига 2018 йилнинг 4-чорагида 8 та шикоят аризаси келиб тушди. Ушбу шикоят аризалари белгиланган муддатларда ўрганиб чиқилиб, муаллифларга жавоб хатлари юборилди. Мисол учун Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган "Бобир Барака мебель" МЧЖ Фориш ТЭТК томонидан электр энергиядан фойдаланганлиги учун ҳисобланган қарздорликка аниқлик киритиб бериш тўғрисида мурожаат қилган. Ўтказилган ўрганиш давомида Фориш ТЭТК томонидан корхонага нотўғри қарздорлик ҳисоблангани аниқланди. Ариза муаллифига Фориш ТЭТК томонидан ҳисобланган қарздорлик қайта далолатномага асосан олиб ташланиши бўйича тушунтириш берилди. Шунингдек, Фориш тумани, Сайёд МФЙда яшовчи фуқаро Ж.Ҳосилбеков, Шароф Рашидов тумани Тараққиёт МФЙ, Тараққиёт кўчаси 10-уйда яшовчи фуқаро Р.Сулаймонов, Шароф Рашидов тумани, Гандумтош МФЙ ҳудудида яшовчи Д.Ортиқовнинг шикоят аризалари қонуний ўрганиб чиқилиб, асосланган хулосаларга келинди.

Ш.МАМИРОВ,

"Ўздавэнергоназорат" Инспекцияси

Жиззах ҳудудий бўлимининг

инспектори dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter