Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ТУМАН ПРОКУРАТУРАСИДА

ФИРИБГАР ВА ЛАҚМАЛАР

 

 

Томорқа ва уй-жой қуриш учун ер майдонлари ажратишнинг ўз тартиб-таомиллари мавжуд. Лекин бошқаларни ўз ноғорасига ўйнатиб, улардан ер олиб беришга ёлғон ваъдалар бериб, пулларини шилиб олаётганлар ҳам бор.

Жиззахлик Дилшод Ишонқулов ҳеч қандай ваколати бўлмаса ҳам Қ.Эшмирзаевга "Сўлоқли дур ғалласи" фермер хўжалигининг суғориладиган еридан уй-жой қуриш учун 0,24 гектар ер ажратиб беради. Бунинг эвазига 20 миллион сўмни қуртдай санаб олади.

Бундан ташқари фермер хўжалигининг 20-21 контурларидаги сувли ер майдонидан 0,24 гектарини Х.Хотамовга ҳам 20 миллион сўмга пуллайди. Фуқаро Р.Ахмедов ва О.Худойқуловларнинг ҳар бирига 0,06 гектардан ер "ажратиб" 10 миллион сўмни чўнтагига уради.

Давлат ери ҳисобига бойлик орттирмоқчи бўлган Дилшод Ишонқуловнинг қилмишлари ошкор бўлиб, иши терговга оширилди ва суд олдида жавоб берди.

Барно УМАРОВА,

туман прокурори

* * *

КЎЗЛАРИНГ ЙЎЛДА БЎЛСИН

 

Бир замонлар "Қўлларим рулда, кўзларим йўлда" деган қўшиқ бўларди. Жиззахлик Азиз Ҳамраев Қанғли йўлида О.Дўстбоевани автомобилида уриб юборганидан кейин ушбу қўшиқни ёдлаб олган бўлса ажаб эмас.

У ўз бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобилда Қанғли кўчасида кетаётиб йўл ҳаракати қоидаларининг 77-банди 3-қисмидаги "ҳаракатланишда, ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятида бўлган хавф пайдо бўлса, у транспорт воситасининг тезлигини тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтириш чораларини кўриши керак" деб белгиланган талабни эҳтиётсизлик оқибатида бузиб, йўлни кесиб ўтаётган О.Дўстбоевани уриб юборади. Жабрланувчи ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати олади.

А.Ҳамраев судда жабрланувчига даволаниш учун ёрдам кўрсатганлиги, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганлигини баён этди. О.Дўстбоева ҳам унинг сўзларини тасдиқлаб, жиноят ишини ҳаракатдан тўхтатишни сўради.

Мурот НУРМАТОВ,

прокурор ёрдамчиси

* * *

ВЕЛОСИПЕД ЎҒРИСИ ҚАМАЛДИ

 

Ишенко Виталий Николаевичнинг ўтган ҳаётига назар ташласангиз озодликда юрганга қараганда кўпроқ панжара ортида умргузаронлик қилганига ишонч ҳосил қиласиз.

У Жиноят кодексининг турли моддалари билан беш марта судланиб, жазо олган. Битта велосипед учун яна беш ярим йил умрини қаттиқ тартибли колонияда ўтказадиган бўлди.

Пахтакорлик А.Абдуқодиров ўзига тегишли нархи 600 000 сўм бўлган "Урал" велосипедида туғруқхонага келиб, уни эшик ёнида қолдириб ичкарига кириб кетади. Шу атрофда юрган Виталий қаровсиз қолган велосипедни миниб жўнаб қолади. Шу кетганча, "Жиззах-Мирзачўл" йўлига чиқиб, йўл машинасида велосипедни Жиззах шаҳридаги эски эҳтиёт қисмлар сотиладиган бозорга олиб келади ва нотаниш одамга велосипеднинг ўғирлик эканлигини айтмасдан 200.000 сўмга сотиб юборади. Пулни шахсий эҳтиёжи учун ишлатади.

Судда Ишенко Виталий Николаевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг "а" бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, узил-кесил 5 (беш) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Отажон АРАЛОВ,

прокуратура терговчиси
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter