Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан

МИРОБ УШЛАНДИ

 

Туман ободонлаштириш бошқармасининг "Оқ олтин" маҳалласидаги мироби Анорбой Пармонов қабристон назоратчисидан фирибгарлик йўли билан 500 000 сўм олаётганида тумшуғидан илинди.

 

Назоратчи қабристон ҳовлисига беда эккан бўлиб, А.Пармонов бу қоидага зидлигини ва бундан бошқарма бошлиғи норози эканлигини айтиб, ҳамкасбининг юрагига ғулғула солади. Унинг қилмишидан бошлиқ кўз юмиши учун пул талаб қилади. Оқибатда ўзи тўқиган ёлғон тўрига ўзи тушади.

Шохрухжон СОЛИЕВ,

Департаментнинг туман бўлими бошлиғи

* * *

100 ДОЛЛАР НЕЧА СЎМ?

 

Шу саволни Зафар Суюндиковга бериб кўринг. Негаки, у "Эски шаҳар деҳқон бозори" ҳудудида 100 АҚШ долларини 810 000 сўмга ноқонуний тарзда сотиб олаётганида Департамент ходимлари томонидан қўлга олинди.

 

У бозорга кираётганлардан "Доллар борми?" деб сўраб турганида фуқаро Д.Маматқулов яқинлашиб, ўзида валюта борлигини айтади. Улар келишиб, олди-сотди қилишаётганида Департамент ходимлари келиб, ашёвий далиллар билан қўлга олишди ва ҳужжатлаштиришди. Шаҳар маъмурий суди унга жарима жазоси белгилади. Шундай қилиб ноқонуний валюта "операцияси" муваффақиятсиз якун топди.

Умиджон АЗИМОВ,

Департаментнинг туман бўлими инспектори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter