Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИ БОШҚАРМАСИ хабар қилади

 

УЙИНГИЗ ЁНМАСИН!

Қиш ойларида ёнғинлар сони кўпаяди. "Нега?" деган саволни ўзингизга бериб кўрганмисиз? Биз ёнғинлар сабабини таҳлил қилганимизда, деярли 75-80 фоиз ёнғинлар иситиш печлари, қурилмаларидан келиб чиқаётганини аниқлаймиз.

Масалан, жоpий йилнинг 3 январи куни Жиззах шаҳар, "Раваллиқ" маҳалласи, Ўзбекистон кўчасидаги 91-уйда яшовчи фуқаро А.Эшонқуловнинг яшаш уйи мўрисининг носозлиги оқибатида ёнҚин содир бўлган, 9 январь куни "Олмазор" маҳалласи, Чаманзор кўчаси 58-уйда яшовчи О.Нишоновнинг уйида ҳам мўрининг носозлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

"Оловнинг тиши йўқ, ҳўлу-қуруқ билан иши йўқ" деганларидек, эҳтиётсизлик оқибатида чиққан ёнғинлаp йиллаб тўпланган мол-мулкни аёвсиз йўқ қилиб, хонадон эгаларига моддий зарар етказади. Бу ҳолнинг олдини олиш учун иситиш печлари, мосламалари, мўриларни доим назорат қилиб туринг! Шунда хотиржам яшайсиз, хонадонингизда кўнгилсизликлар бўлмайди.

Санжар ХОЛМУРАДОВ,

шаҳар ЁХБ инспектори, лейтенант

* * *

ЯНА ИС ГАЗИ ҲАҚИДА

 

Ис гази, табиий газдан заҳарланиш ҳақида кўп айтилмоқда, ёзилмоқда. Маълумотларга қараганда мамлакатимизда сўнгги уч йил мобайнида куз-қиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда ҳолатларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ кўнгилсизликлар экан.

Ис газидан заҳарланган одамларнинг нобуд бўлишига олиб келаётгани ҳам сир эмас. Ис гази нафас йўллари орқали бутун танага тарқалиб, гемоглабин билан кислородга нисбатан 300 марта кучли бирикма - карбоксигемоглабин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглабиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксияга, оғир ҳолатларда эса аноксияга олиб келади ва инсон ҳаётдан кўз юмади.

Биласизми, ис газидан заҳарланишга газ, кўмир ва бошқа ёнилҚилардан фойдаланганда оддийгина хавфсизлик чораларини кўрмаслик, печ, газ ўчоқларнинг яроқлилигини текшириб кўрмаслик каби лоқайдликлар сабаб бўлаётир. Айниқса ҳозирги пайтда фуқаролар ёқилғи ва ёнилғининг ҳамма турларидан фойдаланишмоқда. Бундай пайтда биринчи навбатда ёнғин хавфсизлиги, иситиш ускуналарининг техник ҳолатларини, хоналардаги ҳаво алмаштириш тизимининг доимий ишлаши чораларини кўриб қўйиш зарур.

Улуғбек ИБРАГИМОВ,

шаҳар ЁХБ инспектори,

Ш. ИСРАИЛОВ,

НСМ ва ЖКБ ОЁМҚ ЁХБ инспектори

* * *

ЛОҚАЙДМИСИЗ, ТАРМОҒИНГИЗ УЗИЛАДИ!

Шаҳар ЁХБ ходимлари 1-туманлараро газ филиали жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилган мониторинг-назорат тадбирида газ тармоғига ноқонуний уланган, ис гази тарқалиши хавфи бўлган 18 нафар фуқаро хонадонидаги тармоқлар узилди.

Жумладан, "Халқобод" маҳалласидаги 5-МТМ қоровулхонасига ноқонуний ўрнатилган газ печи, "Зилол" маҳалласи, Зиёкор кўчасидаги кўпқаватли 1-уйда яшовчи 5 нафар фуқаро хонадони, "Заргарлик" маҳалласидаги 14,44-уйларда яшовчи 2 нафар, "Иттифоқ" маҳалласидаги 7,26,59-уйлардан 3 нафар, "Сайилжойи" маҳалласидаги 25-уйдан 2 нафар фуқаро хонадонларига ўтказилган табиий газ тармоғи узилди.

Тадбир давомида аҳолига 665 дона ис газидан заҳарланиш ва ёнҚинлар профилактикасига оид эслатма ва йўриқномалар тарқатилди.

Бобур ХОЖИМУРОДОВ,

шаҳар ЁХБ инспектори
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter