Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА

 

Бозордан нимадир харид қиласиз-у, уни қўлингизга олганингиздан кейин оғирлиги камдай туюлади. Қайта торттирмоқчи бўласиз, аммо "Граммларга тортишиб ўтираманми?" деган хаёл билан қўл силтайсиз.

Аслида торттириш керак, торттирганда ҳам "Назорат тарозиси"га торттириш керак. Харидорлар ҳуқуқи қай тарзда ҳимоя қилинаётгани, уларга яратилаётган шарт-шароитларни ўрганиб чиқиш мақсадида шаҳримиздаги бозорларга ташриф буюрдик.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги қарорида мамлакатимизда чакана савдо ва умумий овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари тасдиқланган. Унга кўра, барча ўлчов воситалари, оғирликни ўлчаш приборлари "Ўзстандарт" агентлиги идораларининг ишонч тамғаси ёки гувоҳномаси ва тегишли паспортига эга бўлиши керак. Носоз ва қўллашга рухсат берилмаган ўлчов воситаларидан фойдаланиш ман этилади.

Уч ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида иккита қулай жойда "Назорат тарозиси" ўрнатилган бўлиши керак. Афсуски, "Назорат тарозиси" бирорта ҳам бозорда ўрнатилмаган. Бу эса харидорларнинг ҳаққоний норозилигига сабаб бўляпти.

Гулбаҳор МУСИНОВА,

шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter