Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

“САМСУНГ”ЛАРНИ КЎРГАН БОРМИ?

 


 

Зоминда туғилган Акбар Худойқулов ўз қишлоғида ишга жойлашолмади.
Тўғри-да, уч бора жиноят содир қилиб, судланган одамни ким ҳам ишга оларди. Шунинг учун Жиззахга келиб, "Жиззах пистаси" хусусий корхонасига ишга жойлашади.

У кийим алмаштириш хонасига кирганида у ерда ҳеч ким йўқ эди. Бундан фойдаланган Акбар ҳамкасбларининг нарсаларини титкилай бошлайди. З.Шайимқулов ва Ф.Нурбековаларнинг чўнтагидан чиққан икки дона "Самсунг" телефонларини олиб чиқиб кетади. Кейинчалик телефонларнинг биттасини Зарбдор туманига олиб бориб фуқаро И.Сувоновга 300000 сўмга сотиб юборади.

Ички ишлар органлари ходимлари уни кузатиб юриб, ўғирланган телефонларнинг биттаси ўзида эканлигини аниқлашади ва ашёвий далил билан қўлга олишади. Ҳар иккала телефон топилиб, эгаларига қайтарилади. Акбар Худойқулов эса суд ҳукми билан беш ярим йилга озодликдан маҳрум этилди.

Р.ОРЗИҚУЛОВ,

жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter