Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ПРОФИЛАКТИКА САМАРАСИ

 


Бирор бир ишни бошлашда зарур маслаҳат, ёрдам доимо асқотади. Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган юртдошларимизга ҳам мутасадди соҳа ходимларининг тўғри йўл кўрсатиши, уларни белгиланган тартиб-қоидалардан хабардор этиши муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда Шароф Рашидов тумани прокуратураси ходимлари томонидан бозорлар, савдо комплексларида кенг жамоатчилик иштирокида олиб борилаётган профилактик суҳбатлар ўз натижасини бераётганини таъкидлаш жоиз. Тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган, бу билан ўз оиласи ва иқтисодиётимизга наф келтиришни мақсад қилган инсонларга керакли йўл-йўриқлар, тавсиялар берилмоқда. Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг қонуний асослари, белгиланган тартиб-таомиллар, тадбиркорлик субъ-ектларига яратилаётган шароитлар хусусида атрофлича маълумотлар берилмоқда. Қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этмасдан, давлат рўйхатидан ўтмай иш юритаётган фуқароларга огоҳлантиришлар берилмоқда. Шунингдек, уларнинг давлат рўйхатидан ўтишига амалий ёрдам берилмоқда.

Айни пайтга қадар ҳудуддаги бозорлар, савдо мажмуаларида 87 та профилактик суҳбатлар ўтказилди. Мазкур тадбирлар асносида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган 34 та фуқаро аниқланди. Ҳар бир фуқаро билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ташкил этилганини алоҳида қайд этиш жоиз. Энг муҳими, улар онгида давлат солиқ хизмати органларига нисбатан қотиб қолган эскича тушунчаларга барҳам беришга, бугун давлат солиқ хизмати инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳамкорига айланганини тушунтиришга эришилмоқда. Давлат солиқ хизмати органлари жазоловчи эмас, балки том маънода ўз маслаҳати ва ёрдамини аямайдиган, сифатли солиқ хизматини тақдим этувчи хизматга айлангани амалий тарзда намоён этилмоқда. Албатта, профилактика йўналишидаги чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Чунончи, 48 нафар фуқаро фаолияти қайта тикланди, улар давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркор сифатида иш бошлади.

Тадбирларда тадбиркор сифатида қонуний фаолият юритаётган фуқароларга ёлланма ходимни ишга жалб этиш тартиблари хусусида ҳам атрофлича тушунчалар берилмоқда. Олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида 73 нафар фуқаро ёлланма ходим сифатида рўйхатдан ўтказилди. Қувонарлиси, ёлланма ходимни рўйхатдан ўтказишда камчиликларга йўл қўйган тадбиркорлар хатоларини ўз вақтида англаб, янги иш ўрни ташкил этмоқда ва юртдошларимизнинг бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Ойбек АКБУТАЕВ,

Шароф Рашидов тумани прокурорининг

ўринбосари, 1-даражали юрист

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter