Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ШИРИН СЎЗГА НИМА ЕТСИН

Гоҳида йўл четида ҳайдовчи билан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимининг тортишиб турганлигининг гувоҳи бўлиб қоламиз. Асаблар таранглашган пайтда бир-бирига қўпол гаплар ҳам айтиб юборишади. Яқинда мамлакатимиз ҳукумати йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишида навбатдаги қарорини эълон қилди. "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги мазкур қарор ҳаракат иштирокчилари ҳамда йўл-патруль хизмати ходимлари ўртасидаги муносабатларни қай тартибда бўлиши лозимлигини ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тамойилларини белгилаб беради.

Эркин ОЧИЛОВ, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори: - Гарчи "Йўл ҳаракати қоидалари"да аниқ ва равшан белгилаб берилган бўлсада, қарор билан тасдиқланган низомда иш жараёнида учрайдиган айрим атамаларга яна бир карра изоҳ бериб ўтилди. Жумладан, "йўл ҳаракати", "йўл ҳаракати қатнашчиси", "йўл-патруль хизмати ходими", "йўл-транспорт ҳодисаси", "йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш", "махсус мосламалар", "махсус тадбирлар", "таъқиб қилиш" ва "кузатиш" каби атамаларга изоҳ берилди.

Шу ўринда "таъқиб қилиш" атамасига тўхталиб ўтсак. Бошқармага бўлган мурожаатлар, оммавий ахборот воситаларидан келаётган хатларда "йўл-патруль хизмати инспектори автомобилни қувиши мумкинми ёки йўқми?" деган савол кўп учрайди. Янги қабул қилинган қарорда бу масалага ойдинлик киритилди. "Таъқиб қилиш" деганда жиноят содир этилганликда гумон қилинаётган шахслар салонида бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда, транспорт воситасининг ҳаракатига чек қўйиш ҳам-да гумонланувчини ушлаш мақсадида транспорт воситасининг орқасидан қувиш тушинилади. "Кузатиш" деганда эса маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бўлган ўз ҳаракатлари билан бошқа ҳаракат қатнашчилари ҳаёти (соғлиғи)га хавф солаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда тўхтатиш мақсадида орқасидан бориш англашилади. Демак, ҳаракат иштирокчилари мана шу талабларни билишлари ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабини бажаришлари шарт.

- Хўш, қандай ҳолларда транспорт воситалари тўхтатилади?

- ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл-транспорт ҳо-дисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда, йўл-транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда, ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича берилган кўрсатмаларни бажариш жараёнида, транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда, махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида, транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун тўхтатилиши мумкин. ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.

Транспорт воситасини тўхтатиш вақтида ЙПХ ходимларининг ишоралари йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида берилиши лозим. Тўхташ ишораси аниқ ва кўринарли қилиб берилмаслиги ҳам ўзаро муносабатларнинг ёмонлашувига хизмат қилиши мумкин.

 


Аббос ДАДАШОВ, вилоят ИИБ Йўл ҳа-ракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот инспектори: - Биз юқорида транспорт воситасини тўхтатиш асослари ҳақида гапирдик. Булардан ташқари, йўл-патруль хизмати ходимининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам бор. ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда транспорт воситасини тўхтатиш, ундан фойдаланиш ва бош-қариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, транспорт воситасига, шунингдек, ташилаётган юкларга оид ҳужжатларни текшириш, ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс билан биргаликда транспорт воситасини ва юкларни ташқи кўздан кечириш, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳужжатларини текшириш мақсадида электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш, йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа ҳуқуқбузарлик содир этилганлигининг гувоҳи бўлган йўл ҳаракати қатнашчиларини аниқлаш, ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш, транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмларининг рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан ҳайдовчининг бевосита иштирокида солиштириш, транспорт воситасини таъқиб қилиш ёки кузатиш, жиноят содир этганлиги учун айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳамда қидирувда бўлган шахсларни ушлаб туришга ҳақли.

Ҳаракат иштирокчилари яна шуни ҳам билишлари керакки, алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бўлган, транспорт воситасини бошқариш учун тегишли ҳужжатлари бўлмаган, руҳий ҳолати ёки соғлиғи транспорт воситасини бошқаришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган, носоз транспорт воситасини бошқараётган шахс-ларни, шунингдек, МЖтКнинг 291-моддаси биринчи қисми "а" бандида назарда тутилган ҳолатларда транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини олиб қўйиш, транспорт воситасини сақлаб турадиган махсус ажратилган жойга қўйиш учун олиб борилишини таъминлаш ҳам ЙПХ инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига киради. Шунингдек, унга қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, жисмоний куч ишлатиши, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқи ҳам берилган.

Жорий этилаётган янгиликлардан яна бири бу ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини 2019 йил 1 июлдан бошлаб мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб боришидир. Бунда ходим йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориши, ўзини таништириши, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериши, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиши ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатиши, йўл ҳаракати қатнашчиларига мобиль видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилиши ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши лозим.

Яна шуни таъкидлаш лозимки, ЙПХ ходими ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиши, уларга ҳурмат билан ҳамда "Сиз" деб мурожаат қилиши, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиши шарт.

Шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчилари ҳам ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда унинг қонуний талабларига бўйсуниши ва уларни бажариши, транспорт воситасини бошқаришда белгиланган ҳужжатларни, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиши, ЙПХ ходимига совҚа, моддий қимматликлар таклиф қилмаслиги ёки бошқа шаклда манфаатдор этишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмаслиги, йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиси ҳамда ЙПХ ходими ўртасидаги ўзаро муносабатга халақит бермаслиги шарт. Қолаверса, ЙПХ ходими хушмуомалалик билан мурожаат этганида фуқаролар ҳам давлат хизматчисининг ҳурматини жойига қўйиб, қўполлик қилмай, яхши муносабатда бўлгани маъқул. Ширин сўзга нима етсин, тўғрими?

Асад МУСТАФОЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter