Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

УСТАХОНА ЭШИГИНИ КИМ БУЗДИ?

 

Сангзор" маҳалласи, С.Аҳмад кўчасидаги устахонасига эрталаб ишга келган Ж.Абдуллаев эшикнинг бузилиб ётганини кўриб шошиб қолди. Ахир, устахонада ўнлаб мижозларнинг компьютерлари бор эди-да! У ичкарига кириб шубҳалари тў
ғри чиққанига ишонч ҳосил қилди.

Устахонага тузатиш учун берилган, С.Базарбаевга тегишли бир дона нархи 2.000.000 сўмлик LG мониторни, Б.Гаппаровга тегишли бир дона нархи 2.100.000 сўмлик "Ленова" русумли ноутбукни, Е.Тиркашевга тегишли нархи 1.000.000 сўмлик "DNS" русумли нетбукни, 1050000 сўмлик "ТР-LINK" номли hubswitch воситасини, 1.500.000 сўмлик "Hunter" русумли перфоратор мосламасини ва ўзининг 1.000.000 сўмлик дисклар тўпламини кимдир ўҚирлаб кетган эди. У бу ҳақда тезда шаҳар ИИОФМ бошқармасига хабар берди.

Қилни ҳам қирқ ёришни эплашга ихтисослашган изқуварлар кўп ўтмай ўғрининг изига тушишди ва қўлга оллишди. Ўғри муқаддам шу устахонада компьютерини созлатган собиқ мижоз Фазлиддин Бойзоқов экан. Суд жараёнида Фазлиддин устахонага етказган барча зарарни қоплаганини ва қилмишидан пушаймон эканлигини изҳор этиб, енгиллик беришларини сўради.

Лекин жиноят жазосиз қолмайди. Ф.Бойзоқовнинг қилмишига яраша амалдаги қонунларга асосан жазо тайинланди.

 

ФИРИБГАР ЖАРИМА ТЎЛАДИ

Суд Ҳукмидан: Ҳотамов Шуҳрат Абдувалиевич 1987 йилда Бахмал туманида туғилган, ўзбек, маълумоти олий, оилали - тўрт нафар фарзанди бор, ҳеч қаерда ишламайди. Муқаддам жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани ва Жиззах шаҳар судларида Ўзбекистон Республикаси ЖК-нинг 266-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 1-қисми билан судланган.

Хўш, у нега яна суднинг "қора курсиси"га ўтирди? Кимдир тирикчилик ўтказиш учун меҳнат қилади. Ўз саъй-ҳаракатлари билан ҳам оиласида рўзғор тебратади, ҳам жамиятга фойда келтиради. Шухрат Ўотамов эса текинтомоқлик йўлини танлади, у одамларни алдаб пул топишга ўтди.

2017 йилда таниши Н.Эшматовга "ўғлингизни ўқишга киритиб бераман", деб 700 АҚШ доллари олади. Қараса, бел оғритмай пул топиш мумкин экан. 2018 йилда яна бир таниши О.Назар-қосимовга ҳам ўғлини ўқишга киритишни ваъда қилиб, ундан ҳам 2500 АҚШ долларини "шилиб" олади.

Шунингдек, апрель ойида А.Ишбадаловага ҳам ўзига одат бўлиб қолган услубини қўллаб, 3000 АҚШ доллари ундиради.

"Ўар қандай қилвир ишнинг қийиғи чиқади” деганларидек, Шухрат Ўотамовнинг қилмишлари ошкор бўлди. Судда у барча айбни бўйнига олиб узр сўради. Лекин, суд уни Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг "б" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, 18.430.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади. Ш.Ҳотамов жабрланувчиларга етказган барча зарарларни қоплашга мажбур бўлди.

Ў. ДЖУМАЕВ,

жиноят ишлари бўйича вилоят

суди раисининг ўринбосари


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter