Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ТЕРГОВ ФАОЛИЯТИ: СУД ВА ТЕРГОВ ОРГАНЛАРИДАН ЯШИРИНИБ ЮРГАН ШАХСЛАРНИ ҚИДИРИБ ТОПИШДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕРГОВ ФАОЛИЯТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЎРНИ

Содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш қонунийлик ва адолатни қарор топтириш билан бир қаторда келгусида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳам катта аҳамиятга эга.

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳар бир содир этилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш принципининг муқаррарлиги жиноятчиликка қарши курашнинг энг муҳим шартларидан бири бўлиб, уни тергов ва суддан яшириниб юрган айбланувчиларнинг муваффақиятли қидирувисиз тасаввур этиб бўлмайди. Мазкур принципларни таъминлашнинг энг асосий шартлари сифатида суд ва терговдан қочиб юрган айбланувчининг қаерда яшириниб юрганлиги, шунингдек, жиноят қуроллари ва иш учун аҳамиятга эга бўлган нарсаларни аниқлаш жиноят ишини ҳар томонлама ва тўлиқ тергов қилинишини ва унинг содир этилиши билан боғлиқ барча ҳолларни аниқлаш учун тегишли асос ролини ўйнайди.

Терговчининг қидирув ҳаракатлари асосий мақсади - яшириниб юрган жойи номаълум бўлган айбланувчини аниқлаш учун маълумотни олишдан иборат бўлади. Бунда мақсадга етишиш учун ҳар хил тергов ҳаракатларининг роли ҳар хил бўлиши мумкин. Бундай асосларга кўра қидирув ҳаракатлари иккита гуруҳларга тавсифланган:

1. Тергов қилиш жойида айбланувчининг йўқлигини ва унинг Қойиб бўлганини аниқлашга қаратилган ҳаракатлар, айбланувчининг шахси, унинг алоқалари ва қидируви учун зарур бўлган бошқа маълумотларни олишга қаратилган. Бундай мақсадларда қуйидаги қидирув ҳаракатлари амалга оширилади:

- архивдаги жиноят ишлари, айбланувчиларга нисбатан бўлган қидирув ишлари;

- қидирувда бўлган шахс тўғрисидаги маълумотларни олиш учун тегишли сўров хатлари ташкилот, муассаса, корхоналарга юборилади;

- кенг жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали қидирувда бўлганларнинг турар ва иш жойлари тўғрисида маълумот тарқатиб, улар тўғрисида ким ахборотга эгалиги ва шу маълумотлар билан ҳуқуқни муҳофаза этиш органларига хабар қилиш тўғрисида сўралади.

2. Яшириниб юрган айбланувчиларни бевосита аниқлашга қаратилган терговчининг қидирув ҳаракатлари.

Бу ҳаракатлар тегишли маълумотларни бошқа идора ва ташкилотларга юбориш, мазкур ташкилотларга бевосита айбланувчи мурожаат қилиш эҳтимоли бўлса (мудофаа ишлари бўйича бўлимлар, ижтимоий таъминот органлари, поч-та бўлимлари ва ҳоказо) унинг шу жойларга келганлиги тўғрисидаги маълумотларни аниқлашдан иборат бўлади.

Жумладан, терговчи қидирув эълон қилиш тўғрисидаги қарор чиқарилган вақтдан бошлаб уч кунлик муддат ичида тезкор қидирув ходимларига қуйидаги ҳужжатларни юбориши лозим:

-жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарор нусхаси;

-жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарор нусхаси;

-яширинган шахсга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисидаги қарор;

-эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим);

- алоҳида белгиларни кўр-сатган ҳолда терговдан бўйин товлаган шахс ва унинг яқин қариндошлари ва бошқа шахслар билан алоқалари ҳақидаги маълумотлар;

- айбланувчининг шахсига оид барча маълумотлар;

- айбланувчининг фотосурати (форма 1).

Юқорида келтирилган ҳужжатларни терговчи тезкор қи-дирув ходимларига топшириши билан айбланувчига нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борилади. Терговчиларнинг бу фаолияти жиноятнинг ўз вақтида очилишини, айбланувчиларнинг янги жиноятлар содир этишининг олдини олиш ва айбланувчиларнинг қилмишига яраша жавобгарликка тортилишини таъминлайди.

Мирсаид БОЙХЎРОЗОВ,

ИИВ Академияси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter