Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

45 миллион сўм жарима солинди

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раёсатининг 2013 йил 14 майдаги қарорида "ЖКнинг 1682-моддаси чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритишда ифодаланган хатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ушбу моддани Жиноят кодексига киритишдан мақсад, сифатсиз ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига чек қўйиш ва бундай маҳсулотларнинг товар бозорига чиқарилишига йўл қўймаслик, шунингдек, сифатсиз маҳсулотдан фойдаланиш ёки унинг истеъмол қилинишидан одамлар соғлиғига зарар етказилиши олдини олиш бўлиб, айрим ҳолларда судлар чигитдан қонуний ишлаб чиқарилган истеъмолга яроқли, сифатли ёғ маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритганликда ифодаланган хатти-ҳаракатларни ЖКнинг 1862-моддаси билан квалификация қилиб хатога йўл қўйишган" дея таъкидланган.

 

Дарҳақиқат, кейинги пайтда чигитдан сифатсиз, истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ва уни муомалага киритиш ҳолатлари барҳам топмаяпти. Мўмай даромад топиш иштиёқида одамлар саломатлигига жиддий зарар етказувчи ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганларга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда.

Тумандаги "Хайрабод" маҳалласи, Нуристон кўчасида яшовчи Достон Ирматов хонадони республика Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятлар, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан кўздан кечирилганида қўлбола жувоз ўрнатилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётгани маълум бўлди. Текшириш давомида жувоз ускунаси, 15 литр жувоз ёғи, мой аралаштиргич, 41 кило кунжара, 64 кило чигит, жами 1 684 800 сўмлик ускуна ва маҳсулотлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Суд Достон Ирматовга энг кам иш ҳақининг 300 баравари миқдорида (44 932 500 сўм) жарима ва ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан 1 йилу 17 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Ғиёсиддин ЯЛҒАШЕВ,

жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов тумани судининг раиси


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter