Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТИНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИ

"Ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмайди. Асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишдан иборатдир" дея таъкидлаган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси — жиноятчиликка қарши курашнинг бош йўналишига айланди. Айниқса, ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг янги шаклларининг жорий этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. 


Профилактика инспектори ўғирлик жиноятининг махсус профилактикасини ўтказиши ҳақида фуқаролар йиғинини хабардор қилиши ҳамда ушбу тадбирларни амалга оширишга ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи орган ҳамда муассасаларнинг ходимларини ҳам жалб этиши мумкин. Профилактика инспектори ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда илгари судланган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-тадбирларини Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида "Назорат", "Ижро", "Тозалаш-Антитеррор" каби махсус ва тезкор профилактик тадбирлар доирасида амалга оширади.

У илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси чора-тадбирларини манзилли тарзда, ҳар бир шахс-нинг ижтимоий хавфлилик ҳолати, у муқаддам содир этган ўғирлик жиноятининг таснифи, даражасини ҳисобга олган ҳолда самарали амалга ошириш учун ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда яшайдиган, илгари ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган шахслар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 13, 34, 78, 79, 80-моддалари асосида тоифаларга ажратган ҳолда юритади.

Профилактика инспектори ўҚирлик жиноятининг махсус профилактикасини ташкил этишда бошқа профилактик чора-тадбирлар яъни виктимологик профилактикасини ЖКнинг VI-боби талаблари асосида амалга оширади. Жумладан, маъмурий ҳудудда фуқароларнинг ёки муайян шахсларнинг ўғирлик жиноятидан жабрланиш эҳтимолини камайтириш мақсадида, ўғрилик билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишида жабрланувчиларнинг тутган ўрнини ҳамда жабрланиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб, бартараф этади. Шунингдек, аҳолига ва унинг алоҳида тоифаларига жабрланиш хавфини туғдираётган омиллар, ўғрилик ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотлар беришни уларни огоҳликка ва ҳушёрликка чақириш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этишга қаратилган тарҚибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш орқали амалга оширади.

Маъмурий худудларда жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлаш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва еркинликларини ишончли ҳимоя килиш, шахс ва давлат мулкларини жиноий тажовузлардан ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимига хорижий давлатлар ИИВ тизимига оид тўпланган илмий ва амалий тажрибаларни ўрганиш ҳамда вазирлик тизимига жорий этиш ва ўзаро тажриба алмашиш яни ҳар бир давлатнинг мулкий йўсиндаги жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўзига хос тажрибасини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.

Паҳлавон НАРЗУЛЛАЕВ, ИИВ Академияси 3-курс курсанти

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter