Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ОДАМ САВДОСИ ЖАБРДИЙДАЛАРИ

 

 

Оммавий ахборот воситаларида одам савдоси хавфли жиноят эканлиги, у инсон қадр-қимматини ерга уриши ва айрим шахслар бунинг орқасидан мўмай бойлик орттираётгани тўғрисида огоҳликка даъват этувчи мақолалар, кўрсатув ва эшиттиришлар берилаётгани, жойларда турли тадбирлар ўтказилаётганлигига қарамай бу жиноятдан жабр кўраётганлар ҳамон учраб турибди.


Хорижий давлатларга ноқонуний йўллар билан бориб бойлик топиш иштиёқида ёки бошқаларнинг тоғ-тоғ пул топиш мумкинлиги ҳақидаги ваъдаларига учиб, мавҳумлик жарлигига қадам ташлаётган юртдошларимиз одам савдоси қурбонига айланиб қолишмоқда. Жумладан, жиззахлик Дилором ҳамда Моҳигул (фамилиялари тергов манфаатлари учун ошкор қилинмади) исмли қизлар ҳам бошқаларнинг ваъдасига учиб, жабрдийдаларга айланганлардан. Улар қисқа вақтда катта бойлик орттириш мақсадида Россияга бориб қуллик исканжасига тушиб қолишади, хўрликларни бошидан кечиришади.

Айни даврда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ўз қурбонларини қишлоқда яшовчи содда одамлар орасидан излашмоқда. Шунинг учун ҳам кейинги пайтда одам савдоси тузоҚига тушганлар орасида қишлоқларда яшовчилар сони кўпчиликни ташкил этади.

Огоҳ бўлинг! Ўз эркингизни бегоналар қўлига топшириб қўйманг.

Василжон ФАЗИЛОВ,

Жиззах ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия лейтенанти


 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter