Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ҲУЖЖАТЛАР, ШТАМПЛАР, МУҲРЛАР, БЛАНКАЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ, СОТИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖИНОЯТИ ТУШУНЧАСИ

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасида ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жинояти учун жавобгарлик назарда тутилган.

 


Расмий ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) тайёрлаш - бу асл ҳужжатнинг нусхаларини Қайриқонуний тайёрлаш ёки уларни аслида мавжуд бўлмаган юридик шахс ёки фуқаролар номидан норматив ҳужжатларда ўрнатилган талабларни бузган ҳолда тайёрлаш, шунингдек, айтиб ўтилган ҳужжатларнинг шакли ва мазмунига уларнинг ҳуқуқий мақомини ўзгартирувчи тузатишлар, ўзгартиришлар, қўшимчалар ва ҳоказоларни киритишдир. Расмий ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) қалбакилаштириш – бу асл ҳужжатнинг мазмуни ёки шаклини тўлиқ ёки қисман ғайриқонуний модификация қилиш (ўзгартириш). Қалбакилаштириш усуллари жиноятни квалификация қи-лиш учун аҳамият касб этмайди. Қалбакилаштириш ўчириш, қўшиб ёзиш, тузатишлар киритиш ҳамда мазмуни (матни)нинг бир қисмини йўқ қилиш, қўшимча маълумотларни киритиш йўли билан содир этилиши мумкин (масалан, паспортга хорижга чиқиш рухсатини берадиган стикернинг қалбакисини ёпиштириш).

Қалбаки ҳужжатни (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкасини) сотиш – бу бегоналаштириш шаклидан қатъи назар, уни бегоналаштириш учун қилинган ҳар қандай ҳаракат. Сотиш ҳар қандай усулда: сотув, алмаштириш, ҳадя этиш ва ҳоказо усуллар орқали амалга оширилиши мумкин. Сотиш қалбакилаштирувчининг ўзи томонидан ёки бошқа, қалбакилаштириш учун жавобгар бўлмаган, лекин ҳужжатнинг (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳр бланкасининг) қалбакилигини англамаган шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Агар шахс ҳужжатнинг қалбакилигини англамаган ёки англаши мумкин ҳам бўлмаган бўлса, у ЖК 228-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади. Агар расмий ҳужжатни қалбакилаштириш мансабдор шахс томонидан амалга оширилган бўлса, ушбу шахс ЖК 209-моддасига биноан жавобгарликка тортилиши шарт. Бунда унинг ҳаракатларини шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш талаб этилмайди. Бироқ мансабдор шахс томонидан, расмий ҳужжатни қалбакилаштирмаган ҳолда, олдиндан била туриб қалбаки ҳужжатдан фойдаланилишини ЖК 228-моддаси 3-қисмига асосан квалификация қилиш зарур.

Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш – бу айбдорнинг ушбу ҳужжатдан келиб чиққан ҳуқуқларга эга бўлиш ёки мажбуриятлардан озод бўлиш учун қилган ҳаракатларидир. Фойдаланиш сиртдан қалбаки ҳужжатни намойиш этиш (кўрсатиш) ёки уни ташкилот ва алоҳида шахсларга ҳақиқийдек тақдим этиш (узатиш, юбориш) ор-қали ифода этилиши мумкин. Ҳужжатни тайёрлаган ёки қалбакилаштирган шахс ўзи ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланса, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 228-модда 3-қисми бўйича квалификация этиш зарур, чунки шахс томонидан айни бир модданинг турли қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар содир этилганлик учун жиноятлар мажмуини белгилашда жавобгарлик шу модданинг оғирроқ жазо назарда тутилган қисми бўйича юзага келади.

Ш. ХУДАЯРОВ,

жиноят ишлари бўйича

вилоят судининг судьяси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter