Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ФИРИБГАРЛАРГА МУНОСИБ ЖАЗО

Инсон қаерда бўлмасин ўзининг эзгу ишлари, қурган иморатлари, барпо этган боғлари билан кишилар ёдида қолади. Ғаллаоролда туғилган Камолиддин Суяров ҳам кўп жойларда бўлган-у, лекин кўпроқ жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмларида номи қолган.

Масалан, у Жиззах шаҳар судида уч марта судланган бўлса, Зафаробод, Ҳовос, Арнасой туманларида бир мартадан судланган. Мана, у яна суднинг "қора курсиси"дан жой олди. Бу гал сохта электр назоратчиси сифатида хонадонларга бориб, абонентларни алдаш йўли билан пул ундириб юрган. Шаҳардаги "Иттифоқ" маҳалласида яшовчи М.Абдуллаевадан 1 800 минг сўм олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Бир оз вақтдан кейин у яна ушбу хонадонга боради ва ишни ҳал қилганлиги учун чўтал беришни сўрайди. Хонадон эгаси хурсандлигидан сохта назоратчи қўлига 100 минг сўм тутқазади.

 

Аммо орадан икки кун ўтар-ўтмас М.Абдуллаевани электрдан қарздорлигини ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга чақиришади. Шундагина хонадон эгаси фирибгар қурбонига айланганини сезади.

Суд Камолиддин Суяровга узил-кесил ўташ учун энг кам ойлик иш ҳақининг 54.083.360 сўм миқдорида жарима жазоси, бир йил, ўн ой-у йигирма кун муддатга барча корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинлади.

Ў. ДЖУМАЕВ,

жиноят ишлари бўйича вилоят суди раисининг ўринбосари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter