Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ИИБ ҳабарлари

"Эски буюм бозори" ҳудудидаги "Олтин тож" савдо дўкони ертўласида ноқонуний бильярд ўйини ташкил этилганлиги аниқланган. Шароф Рашидов тумани, "Қатортол" маҳалласида истиқомат қилувчи шахс ўйин ташкилотчиси сифатида қўлга олинди. Суриштирув ишлари шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

* * *

"Куёвбоши" маҳалласида яшовчи фуқаронинг бир бош қорамоли "Иштиҳон саховати" фермер хўжалиги пахтазорига кириб пайхон қилган. Пайҳон натижасида фермер хўжалигига етказилган зарар аниқланиб, ҳужжатлаштирилган. Ушбу иш юзасидан туман ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.

* * *

 

Жиззах енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Аллаёр Мусурмонов туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс "Қаҳрамонлик чорвадор" фермер хўжалиги даласидан икки бош отни ўғирлаб кетганлигини баён этган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ўғирликда гумон қилинувчи шахс қўлга олинди. Туман ИИБда тергов ишлари олиб борилмоқда.

* * *

 

Фориш тумани, Нурак қишлоғида истиқомат қилувчи Нигора Давронова "Ором" бозори яқинида йўлни кесиб ўтаётганда "Москвич-412" автомобили уриб юбориб, йўл ҳаракати ҳодисасини содир этади. Жабрланувчи Н. Давронова РШТЁИМнинг Жиззах филиалига ётқизилган. Суриштирув ишлари шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

* * *

Шаҳардаги "Шодлик" маҳалласи, "Шарқ” кўчасидаги 2-6-уйда истиқомат қилувчи Нуриддин Хурсандов шаҳар ИИБга ёзган аризасида уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс деразани синдириб кириб, "Артел" русумли телевизорни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

* * *

"Вилоятгазтаъминоти" бошқармаси бошлиғининг аризасига мувофиқ олиб борилган терговолди суриштирув ишлари давомида "Шароф Рашидов тумангаз” филиали етакчи ҳисобчиси ўзига 68 373 410 сўм ортиқча иш ҳақи ҳисоблаганлиги, ишчи-ходимларнинг иш ҳақларидан 47 523 755 сўм маблағ нотўғри ушлаб қолингани, маҳсулот олиш учун бошқа корхона ва ташкилотларга ўтказиб берилган 174 088 856 сўм маблағ эвазига маҳсулот олмасдан, ишониб топширилган 289 986 021 сўм маблаҚларни талон-тарож қилганлиги аниқланди.

Мазкур иш юзасидан вилоят ИИБ ТБда жиноий иш қўзғатилди.

* * *

 

Тумандаги "Нонисангил" маҳалласида истиқомат қилувчи Сайфиддин Баротов хонадонида ёнғин чиқди. Ёнғин натижасида уй айвонининг шифт қисми ва 80 дона сомон пресси ёнган. Ёнғин очиқ оловнинг қаровсиз қолдирилганидан келиб чиққан. Ёнғин туфайли келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бобобек МАХРАМОВ,

вилоят ИИБТи ва АТБ инспектори, лейтенант

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter