Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ

Маҳалла институти бошқа бирон-бир давлатда учрамайдиган ўзига хос тузилмадир. Шарқ мутафаккири Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Муҳаммад ал-Фарғоний, Абу Наср Форобийлар ҳам ўз асарларида адолатли жамият ва инсоннинг қадр-қиммати улуғланиши билан бир қаторда жамоа (маҳалла) бўлиб яшаш тарзи, унинг жамият ҳаётидаги ўрни, жамоа томонидан амалга ошириладиган вазифа ва ваколатлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирганлар.

Шy жиҳатдан олганда давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар маҳалла институтини жамият ҳаётидаги ўрнини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиздир. Маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишда замонавий механизмларини жорий қилиш, coҳага малакали, бой ҳаётий тажрибага эга ва фидойи кадрларни жалб этиш фармоннинг бош мақсади ҳисобланади.

Фармонга кўра, эндиликда мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича "маҳалла - сектор - халқ қабулхонаси - маҳалла" принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинади. Мазкур тизимнинг асосий йўналиши муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳисобланади.

Жамоатчилик асосида фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи ҳамда фуқаролар йиғини раиси ўринбосари — тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди. Фуқаролар йиғинларида "Кексалар маслаҳати" гуруҳларини ташкил этиш ҳам фармонда алоҳида кўрсатиб ўтилган. Фуқаролар йиғинлари раислари ҳар чоракда долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб боради.

2019 йил 1 июндан фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котибларининг ойлик иш ҳақи жорий йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилади ҳамда фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Фуқаролар йиғинлари, уларнинг ходимлари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади. Фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган бинолар фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилади.

2019 йил 1 июлгача фуқаролар йиғинлари юқори тезликдаги Интернет тармоғи миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига уланади ҳамда улар учун имтиёзли тариф тасдиқланади. 2020 йил 1 январгача "Электрон ҳукумат" тизими доирасида "маҳалла" электрон маълумотлар базаси ишга туширилади.

Эндиликда маҳалла ўз ҳудудидаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этиш, аҳоли оғирини енгил қилишга хизмат қилувчи ҳақиқий жамоатчилик тузилмасига айланади.

Ш.СУЮНОВ,

шаҳар адлия бўлими бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter