Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

САМАРАЛИ САЙЁР ҚАБУЛ

Вилоят прокурори И. Д. Эргашходжаевнинг Ғаллаорол тумани "Булоқбоши" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди. Мазкур сайёр қабул давомида фуқаролардан 34 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 25 таси жойида ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Соғлом авлод учун хайрия жамғармасининг малакали мутахассислари иштирокида 988 та фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга 1276 ўрам бепул дори-дармонлар тарқатилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида туман газ таъминоти филиали томонидан 50 нафар фуқарога суюлтирилган газ баллонлари ва 200 қоп ун тарқатилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг 6 нафарига ногиронлик аравачаси берилиб, эгалик ҳуқуқини берувчи ҳоким қарорини берилишини сўраб мурожаат этган 10 нафар фуқарога туман ҳокимининг қарорлари тақдим этилди.

 

Хусусан, "Қашқабулоқ" маҳалласида яшовчи фуқаро Дониёр Очилов туман прокуратурасига ногиронлик аравачасига муҳтожлиги ҳақида мурожаат қилган эди. Сайёр қабул давомида Д.Очиловга ногиронлик аравачаси топширилди. Ф.Болбеков, А.Тошпўлатов, М.Абдуллаева, А.Эгамбердиев ва Я.Жўлматовлар ҳам ногиронлик аравачаларини қабул қилиб олишди.

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида вилоят прокурори Ғаллаорол тумани марказидан 45 чақирим узоқликда жойлашган Қўйтош шаҳарчасида бўлиб, шаҳарчадаги 4-умумий ўрта таълим мактабига жами 450 дона китоб совҚа қилди.

Вилоят прокуратурасининг ахборот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter