Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ЎЗБОШИМЧА ҚУРУВЧИ

 

Ҳозирги пайтда бирор жойда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг тартиб-тамойиллари бор. Қурилиш ташкилоти, аввало, капитал реконструкция қилиш бўйича тендер савдосида иштирок этиб, вилоятдаги қурилишларга тендер савдоларини ўтказиш комиссиясининг мажлис баённомасига асосан ғолиб деб топилиши, мазкур объектнинг капитал реконструкция ишларини амалга ошириш борасида пудрат шартномаси тузилиши ҳамда давлат архитектура қурилиш назорат инспекцияси рухсатномаси олиниши лозим.

Лекин, Тохир Қўчқоров ўзи раҳбар бўлган "Тохирбек Азизбек" МЧЖ қурувчиларини Мирзачўл туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабига бошлаб боради. Ҳеч қандай асоси, яъни тендерда иштирок этмаган ва унда ғолиб бўлмаган, пудрат шартномаси тузилмаган, давлат архитектура қурилиш назорат инспекциясидан рухсатномаси бўлмаса ҳам мактаб биносида бузиш ишларини бошлаб юборади.

Бузиш қуришдан осон экан, жаноб Т. Қўчқоровнинг ташкилоти қисқа вақт ичида мактабнинг 1738,95 м2том қисми, 258 м2эшик ва ромлар, 468 м2 томнинг иссиқлик сақловчи қатлам, 263 метр иситиш қувурлари, 181 секция иситиш радиаторларини бузиб, вайрон қилишди. Бу ишлари билан давлатга 311 076 542 сўм зарар етказади.

Тохир Қўчқоровнинг ўзбошимчалиги судланишига ва амалдаги қонунларга мувофиқ жазо олишига сабаб бўлди.

Хуршид АЛИМАРДОНОВ, Шароф Рашидов тумани прокурори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter