Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ТАРОЗИБОННИНГ ҚИЛМИШИ


"Дўстликдонмаҳсулотлари" АЖга тарозибон бўлиб ишга ўтган Бахтиёр Каримов арқонни узун ташлаб қўйди. Аввал АЖдаги аҳволни яхшилаб ўрганди. Кейин эса...

Кейин Пахтакор тумани, "Дўстлик" маҳалласида яшовчи ҳамтовоғи Ихтиёр Ёқубов билан тил бириктириб, "Дўстликдонмаҳсулотлари"дан катта миқдорда дон ўғирлашни режалаштирди. Улар 2018 йилнинг 19 сентябрь куни соат беш яримларда "Дўстлик ғалла транс" МЧЖга қарашли "КамАЗ" юк машинасига 25,1 тонна, иккинчи машинага 24,4 тонна ғаллани орттиради ва ҳеч ерда расмийлаштирмасдан АЖ ҳудудидан чиқариб юборади. Юк машиналарини ҳамтовоғи И.Ёқубов билан "Тошкент-Термиз" йўлида кутиб олади.

Икки ташмачи ғаллани Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида яшовчи Ориф Ғаффоровга ҳар килосини 1400 сўмдан сотиб юборишади. "Ишламаганнинг иштаҳасини кўр" деганларидай уларнинг нафси ҳакалак отиб, яна 24 720 килограмм ғаллани машинага ортиб сотиш учун олиб чиқиб кетаётганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Тергов ва суриштирув ишлари давомида Бахтиёр Каримов ва Ихтиёр Ёқубовлар етказган зарарни тўлиқ қоплашга мажбур бўлдилар. Суд эса Б.Каримовга 6 450 500 сўм, И.Ёқубовга 5 529 000 сўм жарима жазоси белгилади.

Ғайрат АЛИҚУЛОВ, вилоят ИИБ тергов бошқармаси катта терговчиси 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter