Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ШУНДАЙ ҚЎШНИДАН АСРАСИН


Шаҳардаги "Кимёгар" маҳалласи ҳудудидаги пайнет шохобчасида ишлаб турганида Ситора Кароматованинг ёнига бир йигит келиб:

– Шу ердан лаваш тайёрлайдиган дўкон очмоқчиман, исмим Бегзод. Илтимос, телефонингизни бериб туринг, танишларимга қўнғироқ қилиб олмоқчи эдим, – деди.

 

Қўшни бўлар эканмиз-да! – деди Ситора "Самсунг" русумли телефонини унга узатар экан.

У иш билан чалғиганида нотаниш йигит кўздан ғойиб бўлган эди. Телефонини ўғирлатганини сезган Ситора ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида телефонни олиб кетган йигит муқаддам Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди томонидан 2018 йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми "б" банди ва 169-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, ҳозирги кунда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келаётган Сафаров Бегзод Қодир ўҚли эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатда Бегзод Сафаровга нисбатан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

И. АНАРБОЕВ,

шаҳар 3-сон ИИБ ЖҚБ ходими, катта лейтенант

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter