Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ЭКСПЕРТИЗАЛАРДА ХАТОЛАРНИ АНИҚЛАШ

Жиноятларни очиш ва тергов қилиш, унинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш билан бир қаторда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олдида ўз фаолиятларидаги мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳам долзарб вазифадир.

Сўнгги йиллар мобайнида суд экспертизасининг имкониятлари кўп жиҳатдан кенгайди. Бу соҳада қўлга киритилган муваффақиятлар тадқиқотнинг янги турларини вужудга келтирди ва бу тадқиқотларни олиб боришга имконият яратди. Бу ўринда мамлакатимизда суд ва тергов аппаратларининг сифат жиҳатдан янгиланганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиздир.

Ҳужжатларни экспертизага тайинлаш жараёнида терговчи айрим ташкилий масалаларни, яъни ашёвий далилларни экспертизага олиб боришда транспорт танлаш ва бошқа техник масалаларни ҳал этиши керак. Криминалист олимларнинг фикрига кўра, бу масалаларни ҳал этишда бегона транспорт ва ишга алоқадор бўлмаган шахсларни жалб этиш мумкин эмас. Бу фикрга қўшилган ҳолда, ашёвий далилларни экспертизагача сақлаш масаласини ҳам кўриб чиқиш зарур, айрим ҳолларда сақлаш қоидаларига риоя этилмаслик уларнинг бузилиб ёки йўқолиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Изларнинг сақланишига атроф-муҳитнинг ҳам таъсири бор. Шу боис, уларни сақлашда маълум қоидаларга риоя этиш керак. Масалан, тер-ёғ излари мавжуд бўлган объектларни иссиқлик манбалари ёнида сақлаш мумкин эмас. Уларни сақлаш учун ҳаво ўтказмайдиган полиэтилен пакетларни ишлатиш мақсадга мувофиқ. Қон изларини сақлашдан олдин қуритиб олиш керак бўлади. Изларни сақлашдаги масъулиятсизлик уларни қалбакилаштиришга олиб келиши мумкин. Жиноятчиликка қарши курашда нотўғри якуний хулоса чиқарилишига сабаб бўлган ва терговчи ёки суд томонидан эътибор берилмаган хатоларга эътибор қаратиш, айниқса, катта аҳамиятга эга. Агар бундай экспертиза хулосаси жиноят ишининг тақдирини белгилайдиган процессуал қарор чиқарилишига асос бўлса, у ҳолда экспертиза муассасасининг бошлиғи аниқланган экспертнинг хатоси ва унинг аҳамияти тўғрисида ушбу экспертизани тайинлаган орган ёки ушбу жиноят ишини кўраётган судга, ҳукм чиқарилганидан кейин эса тегишли суд инстанциясига ёки прокурорга дарҳол хабар бериши лозим.

Дилафруз САИДМУРАТОВА,

ИИВ Академияси курсанти
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter