Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ЭҲТИЁТСИЗЛИКМИ ЁКИ ЭЪТИБОРСИЗЛИКМИ?

"Қулама ҳамкор" МЧЖ Зарбдор туманидаги "Чуқурсой Гулзор" уй-жой мулкдорлари ширкати таркибидаги 3-Б уйнинг томини таъмирлаш ишларини бошлаб юборди.

МЧЖ раҳбари Бахтиёр Сатторов О.Джўраев, О.Мелиев, Х.Туробов, Д.Нурманов, А.Худайбердиев ва Н.Қудратовларни оғзаки келишув асосида ишчи сифатида жалб қилиб, улар билан меҳнат шартномаси тузмасдан, Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунининг 23, 24, 25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йилда 272-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ташкил этиш ва билимларини текшириш тўғрисида"ги намунавий қоиданинг 1-бўлим 3, 8, 9, 10-бандлари, №273-сон билан рўйхатдан ўтказилган намунавий қоиданинг 1-бўлим 7-банди, 2-боб 11, 12, 13, 14-бандлари, 3-боб 24, 25, 27, 31-бандлари, 4-боб 56, 61, 62, 63, 67, 69, 72, 73, 74, 75-бандлари талабларини бузиб, ишчиларга техника хавфсизлиги, саноат-санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя этиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб бормасдан, ўқув машҚулотларини ўтказмай ҳамда ишчиларни техника хавфсизлигини таъминловчи хавфсизлик воситалари, яъни махсус кийим-бош, бошни ҳимояловчи каска, баландликда ишлаётганда махсус арқон ва тасма билан таъминламайди. Оқибатда Нурбек Қудратов қиров босган шиферга чиқиб, сирпаниб кетади ва 9-10 метр баландликдаги томдан паст-га тушиб кетади. У "ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари" олиб, Зарбдор тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ўзига келмасдан вафот этади.

Шундан сўнг Б.Сатторов жиноий жавобгарликдан қутулиш ва бошқа ғараз ниятларини амалга ошириш мақсадида, Н.Қудратов вафот этганидан кейин, у билан "Қулама ҳамкор" МЧЖ ўртасида гўёки орқа сана билан №3-сонли меҳнат шартномасини тузиб, шарт-номада ҳамда "Техника хавфсизлиги ва йўриқнома ўтказиш китоби"да марҳум Н.Қудратовнинг имзоларини қалбакилаштириб, туман прокуратурасига тақдим этади.

"Қилмиш - қидирмиш”, дейдилар. Бахтиёр Сатторов қилмишлари учун суд олдида жавоб берди.

Азиз НОРБОЕВ,

туман прокуратураси терговчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter