Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

БАХТСИЗЛИКНИНГ БАҲОСИ

Инсон бахтли бўлиши учун нималар керак? Ироқ, Сурия каби мамлакатларда яшаётган одамлар хонадони атрофида бир кунгина бомбалар портламаса, ўқ овозларини эшитмаса ўша кун улар учун бахтли кун ҳисобланар экан. Узоқни гапирмайлик, яқин қўшнимиз Афғонистонда ҳам қирқ йилдан буён даҳшатли отишмалар овози тингани йўқ ва бу урушда ўз яқинини йўқотмаган бирорта ҳам оила қолмади. Бу гапга ишонмасангиз, ана Интернетга киринг, минглаб одамлар тинчликни орзу қилиши, уруш оқибатида йўқотган яқинлари ҳақида зор қақшаб ёзган битикларига дуч келасиз.

Одамзод борки, урушдан нафратланади, унинг ўчоқларидан нари қочишни афзал кўради. Лекин, тинчликдан қочиб, урушга интилган кимсани қандай ном билан аташ керак? Шу сатрларни ўқиётган ҳар бир юртдошимиз кўнглидан "Бизнинг орамизда бундайлар йўқ" деган гаплар кечган бўлиши мумкин. Лекин афсуски, шундайлар бор!

Шаҳримиздаги "Сайилжойи" маҳалласида яшовчи Мухлиса Эшонова (насл-насаби ўзгартирилди) 2012 йилда турмуш ўртоҚи билан ишлаш баҳонасида Украина давлатига кўчиб кетишади. Ўеч қандай рухсатномаси бўлмаса ҳам у ердан аввал Туркияга бориб, Пендик Кайнаржи шаҳрида сурхондарёлик ватанфуруш Сафар Кўчаров бошчилигида яширин фаолият кўрсатаётган "Катибат-ул Имом ал-Бухорий" террорчилик ташкилотига аъзо бўлишади. У ердан уруш авжига чиққан Сурияга ўтишади. 2015 йилда Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган 17 нафар ўзбек миллатига мансуб жангариларнинг вояга етмаган фарзандларига ақидапарастлик, экстремизм ғояларидан дарс беради. Ўз ишида мамлакатимизда таъқиқланган "Содиқ Самарқандий" тахаллусли кимса ва бошқаларнинг терроризм ғоялари билан суҚорилган адабиётларидан фойдаланади.

У фаолияти давомида турли "пешволар"дан таълим ва йўл-йўриқлар олади. Жумладан, Туркияда террорчилик ташкилоти аъзолари томонидан ташкил этилган "Туркистон муҳожирлари" номли мадрасада "Яҳё Туркистоний" томонидан ўтказилган йиғинларда фаол иштирок этади.

Ниҳоят 2018 йилда Мухлиса Эшонова уч нафар фарзанди билан Ўзбекистонга қайтиб келади. Ўз уйидан туриб, эрига ва раҳнамоларига Ўзбекистондаги сиёсий ҳамда ижтимоий вазият ҳақида хабар бериб туради.

Давлат қонунларини менсимаслик ва уларга риоя қилмаслик, алал оқибатда ана шу қонунлар асосида жазо белгиланишига сабаб бўлади. Мухлиса ҳам амалдаги қонунларга мувофиқ жазо олди. Бу йўлни унинг ўзи танлади. Ҳолбуки, у ўз ватанида фарзандларини улғайтириши, тинч ва осуда ҳаёт кечириши мумкин эди.

НодирЎРОЗОВ,

вилоят ИИБ ходими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter