Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

МОЛ БОҚҚАН БОШҚА...

Давлатимиз томонидан томорқадан самарали фойдаланиб, оила даромадини кўпайтиришни рағбатлантириш йўлида қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Чорва маҳсулотлари етиштириб даромад қилишга ўрганган ўнлаб оилалар чорва моллари боқиш учун банклардан кредит олиб, тадбиркорликни йўлга қўйиб юборишди.

Лекин, содда ва меҳнаткаш халқимизга фириб бериб, мўмай пул ишлашга "ихтисослашган" кимсалар ҳам пайдо бўлишди. "Нурафшон" маҳалласида яшовчи Хуршид Бегназов ҳам "Қанғли" маҳалласида яшовчи З.Ўраловнинг икки бош қорамолини сўйдириб, 313,5 кг гўштни 11 600 000 сўмга баҳолайди ва пулни ўн кун ичида беришга ваъда бериб ўзи гўштни қассобхонада соттириб юборади. Аммо пулни мол эгасига бермайди.

Хуршид Бегназов шу йўл билан осонгина пул топиш мумкинлигини сезиб, "ЯккақайраҚоч" маҳалласида яшовчи С.Бадаловнинг боқиб юрган бир бош йирик шохли молини сўйдириб, 198,5 кг гўштни соттириб юборади ва 7 741 500 сўм пулни мол эгасига бермай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Шу тариқа у Шароф Рашидов ҳамда Фориш туманларида яшаб, томорқасида мол боққан оилавий тадбиркорлардан гўшт олиб сотган ва 155 103 500 сўмни мол эгаларига бермай ўз манфаатлари учун сарфлаган.

Албатта, фирибгар суд олдида ўз жинояти учун жавоб берди. Аммо тадбиркорларга етиштирган маҳсулотларини ҳар кимга ишонмай, бозорга ўзи етказишини маслаҳат берамиз.

Фаррух БАҲРОМОВ,

туман ИИБ тезкор вакили, катта лейтенант

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter