Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ОДИЛ СУДЛОВГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида одил судловга қарши жиноятлар ҳақида ва жавобгарлик масалалари кенг ёритилган. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш ҳам ана шу жиноятлар турига киради.

Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш - икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Далилларни сохталаштириш - исботлашни амалга ошираётган шахслар ёки исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан далилларнинг терговга қадар текширув ва жиноят ишлари материаллари бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш чоғида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва бузиб кўрсатишларда намоён бўладиган сохталаштирилиши энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш - икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Суд ҳужжатини ижро этмаслик, шунингдек, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Била туриб, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш ёки ҳибсда сақлаш энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, Қайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мақсуд РАЙИМОВ,

жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл тумани судининг раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter