Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ФАРОВОН КЕКСАЛИК КАФОЛАТИ

Ўтган бир йил давомида Зомин тумани адлия бўлими томонидан ҳам аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг май ойида туманимизда "Фаровон кексалик кафолати" акцияси ўтказилди.

Ушбу акцияда фуқароларнинг барча қатламига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори аҳамияти, ушбу ҳужжат билан берилган имкониятлар ҳақида тушунтиришлар бериш кўзда тутилди.

Қарорда деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкасида қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган фуқаролар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари - 202 730 сўм миқдорида суғурта бадали тўлаган тақдирда, уларга шу йил учун бир йиллик меҳнат стажи берилиши белгиланган.

"Фаровон кексалик кафолати" акцияси доирасида ўз уйларида ишсиз ўтирган ва меҳнат стажига эга бўлмаган фуқаролар билан иш олиб борилди.

Мамараҳим

АЛИМҚУЛОВ,

Зомин тумани

адлия бўлимининг бошлиғи

Вали ОМОНОВ,

бўлим бош

маслаҳатчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter