Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

Долзарб мавзу

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари бирлашмаси ҳамкорлигида "Юксак истеъмол маданияти сари" мавзуида ўтказилган ўқув-семинарида соҳа мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиҚинлари фаоллари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг фаолияти, мақсад ва вазифалари, бюро томонидан амалга оширилаётган ишлар, соҳага оид Фармон ва қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, шунингдек, мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

 

- Ўқув-семинаридан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари" йилида электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар ҳамда истеъмолчиларнинг масъулияти, ҳуқуқий ва айниқса, тўлов маданиятини оширишдир, - дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиҚи, адлия маслаҳатчиси Бектош Сайипов.

Семинарда ташкилотчиларнинг мавзу юзасидан тайёрлаган лавҳалари иштирокчиларга намойиш этилди.

Дилшод ЭРГАШЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter