Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Вилоят ИИБ хабар қилади

Шаҳардаги "Заргарлик" маҳалласида истиқомат қилувчи Азиза Мухайминова ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, кўп қаватли уйнинг кириш жойига қолдирган 750 000 сўмлик велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганини маълум қилган.

 

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу ўҚирликни "Ўратепалик" маҳалласидаги О.Саиднасимов кўчасида истиқомат қилувчи шахс содир этганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

***

Олиб борилган "Комплекс" тадбир давомида "Зилол" маҳалласи, Сўғдиёна кўчасида яшовчи шахс ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда ДВД ва СД дискларини 3000-4000 сўмдан сотаётгани маълум бўлди. Турли фильмлар туширилган 224 дона дисклар ҳужжатлаштирилиб олинди. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

***

"Хайробод" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-35 йўлининг 4-километрида Жиззах-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Нексия-2" русумли автомобил йўл чеккасида пиёда кетаётган, Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ибрат Мелиевни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Тан жароҳати олган жабрланувчи РШТЁИМнинг Жиззах филиалига ётқизилди. Номаълум автоуловни қидириш ва ҳайдовчини аниқлаш бўйича "Тўсиб ушлаш" тадбири эълон қилинди.


 

 

Олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида автомобиль Самарқанд Давлат университети талабасига тегишли эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

***

Шароф Рашидов туманидаги "Гўзал диёр жилоси" фермер хўжалиги пахтазорига бир бош қорамол кириб пайҳон қилган. Натижада хўжалик бир миллион сўм зарар кўрган. Айни пайтда мол эгаси аниқланди. Суриштирув ишлари туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

***

Олиб борилган тадбир давомида туманнинг "Қозғонтепа" маҳалласи, Олтинсой қишлоғидаги хонадонларнинг бирида ноқонуний никоҳ маросими ўтказилаётгани аниқланди. Шаърий никоҳни никоҳ гувоҳномаси бўлмаган фуқаролар учун Зарбдор тумани, "Афросиёб" маҳалласида яшовчи шахс амалга оширган.

Ушбу ҳолат ҳужжатлаштирилган ва суриштирув ишлари туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Бобобек МАХРАМОВ,

вилоят ИИБ Т ива АТБ

инспектори, лейтенант

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter