Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқи

Мустақиллик йилларида ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, адолатли меҳнат шароитларига эга бўлишдан иборат бўлган ҳуқуқини амалда таъминлаш учун шарт-шароит яратиб берган мустаҳкам ҳуқуқий база шакллантирилди.

 

Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси сифатида мазкур ташкилотнинг 14 та конвенциясини, шу жумладан, болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик тўғрисидаги конвенцияларни ратификация қилди. Мазкур қоидалар босқичма-босқич миллий қонун ҳужжатларимизга имплементация қилинди. Халқаро ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган асосий ижтимоий ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, ҳозирда амалда бўлган қонун ҳужжатларида ўз аксини топди.

Айни пайтда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир бир қатор чора-тадбирларни ўз ичига олган 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича миллий дастур амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатлашни янада мустаҳкамлаш "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"даги улуғвор ишларнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаяпти.

Устувор йўналиш борасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар кўлами Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йилнинг 4-5 октябрида бўлиб ўтган ХII ялпи мажлисида атрофлича таҳлил этилди.

Сенаторлар томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш устуворликлардан бири сифатида белгилаб қўйилганлиги қайд этилди. Ялпи мажлисда таъкидланганидек, мажбурий меҳнат хавфига йўл қўймасликка доир барча чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳозирги босқичда меҳнат муносабатлари соҳасида қабул қилинаётган чора-тадбирлар яхлит ва тизимли бўлишига эришиш, давлат органлари жамоат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик борасидаги имкониятларни имкон қадар ишга солишлари зарур.

Батафсил муҳокама этилган масала юзасидан Олий Мажлис юқори палатасининг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашгадоир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирган қарорга асосан, фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси тузилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича худудий комиссияларни тузиш тавсия этилди.

Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаши билан ҳамкорликда фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга, шу жумладан, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймасликка доир Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, шунингдек, 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурида назарда тутилган чора-тадбирлар тўлиқ бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқади;

давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмаслиги устидан парламент ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатади;

фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ва халқаро шартномаларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахборотни мунтазам равишда (бир йилда камида бир марта) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиб боради.

Худудий комиссиялар томонидан ваколатлари доирасида тайёрлаб киритган ахборот бир йилда бир марта Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларида муҳокама этилади.

Олий Мажлис Сенати томонидан шу йил 4 октябрда қабул қилинган қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашбўйича тадбирлар мажмуаси ҳам тасдиқланди. Унда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ХМТнинг ратификация қилинган конвенциялари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш, ХМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини мустаҳкамлаш, ушбу соҳада ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича қатор тадбирларбелгиланган.

Миллий қонунчилигимиз ҳужжатлари ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборот ҳар йил якуни бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ахбороти сифатидатарқатилиши белгилаб қўйилгани Сенат қарорининг ўзига хос жиҳатларидан бири ҳисобланади. Демак, ушбу ҳужжат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалаларига дахлдор Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари нормалари ва халқаро шартномаларининг бажарилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати таъсирчанлиги кучайиши, шаффоф тус олиши учун хизмат қилади.

Барно УМАРОВА,

Шароф Рашидов тумани прокурори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter