Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Она тилим – жону дилим

2017-2018 ўқув йилида Шароф Рашидов тумани умумтаълим муассасаларида "Таълим тўғрисида"ги қонун ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"да белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.


 

Жумладан, таълим муассасаларини малакали педагог ходимлар билан таъминлаш, уларнинг самарали меҳнатини рағбатлантириб бориш, таълим жараёнига ахборот-коммуникацион технологияларини кенг жорий этиш борасида яхши тажриба тўпланган. Фанлар ва йўналишларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасалари тармоҚини кенгайтириш, фан ойликларини ўтказиш, ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашлари учун имконият яратиш мақсадида методик кунлар ташкил этиб борилаяпти. Бу саъй-ҳаракатлар замирида дарс жараёнини юқори савияда ташкил қилиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, баркамол инсонни тарбиялашдек эзгу мақсад мужассам.

Мактабимизда ҳам ўқувчиларнинг билим олишга интилиши, қизиқиши ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, баркамол шахслар бўлиб етишишига кўмаклашиш ҳамда фаол ўқувчилар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш мақсадида турли танловлар, учрашувлар, давра суҳбатлари, очиқ дарслар, мушоиралар ташкил этаяпмиз. Она тили ва адабиёти фани ойлиги доирасида ги очиқ дарс "Она тилим - жону дилим" деб номланди. Унда ўқувчилар фаол иштирок этиб, қўргазмали қуроллар ҳамда саҳна кўринишлари орқали она тилимиз имкониятлари кенг, заҳираси бой эканлигини амалда кўрсатиб бердилар.

Ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида кўргазмали қуроллардан кўпроқ фойдаланаяпмиз. Бу борада мактабимизда ташкил этилган "Устоз-шогирд" анъанаси асосидаги кенг фаолият машғулотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир.

Назокат Саибназарова,

Шароф Рашидов туманидаги 47-

мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчиси


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter