Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

Томорқа - қўшимча даромад манбаи

 

Вилоятимизда томорқачиликда ўзига хос мактаб яратилган. Форишнинг узуми, Бахмалнинг олмаси, туманимизнинг қовун-тарвузини татиб кўрган киши борки, бу замин саховатига, жиззахлик боғбонларнинг меҳнати ва маҳоратига тасаннолар айтади.

 


"Қўшбармоқ"нинг Қаҳрамон маҳалласида яшовчи кўплаб хонадонларда лимон етиштирилаяпти, цитрус мевали дарахтлардан хуштаъм ҳосил олинаяпти, деб эшитганимда тўғриси унча ишонмагандим. Маъруфхон ака Сайдивалиев ҳовлисидаги табиий лимонзорни кўриб, ҳайратим ошди. Ўар тупида 70-80 тадан ҳосил бор, 10-15 таси пишиб, олтинранг бўлиб турибди. Кўриб, ҳавасингиз келади.

- Жиззах шароитида лимон етиштириш билан қизиқдим,- дейди Маъруфхон ака олти йил олдинги воқеани эслаб. - 5 сотих ерни икки ярим метр чуқурликда қазиб, ўғитлаб, лимон кўчатлари экдик. Ниҳоллар яхши ўсди-ю, лекин оила аъзоларимиз билан қишнинг совуғи таъсиридан кўчатларни асролмадик. Уч-тўрт тупгина қолди. Келгуси йили яна ерни қайтадан лимон етиштиришга тайёрладик. Устини икки қаватли полиэтилен плёнка билан ёпиб, қишда табиий иссиқ ҳарорат сақлайдиган қилдик. Лимон кўчатларининг серҳосил навларидан экдик. Кўчатларни "шарбат" усулида суғордик. Учинчи йили мевалар ҳосилга кира бошлади.

Маъруфхон ака узоқ йиллик таниши Қаҳҳор Жабборов хонадонига ҳар гал келганида димоғини қитиқлаётган ёқимли уфордан маст бўларди. Ишдаги чарчоқлари унутилиб, ўзида алланечук куч пайдо бўлгандек ҳис этар эди. Шу сабаб, ҳамроҳидан қўярда-қўймай лимон етиштириш агротехникасини ўргатишини сўради. Шу тариқа Маъруфхон ака Қаҳҳор аканинг катта лимонарийсини, унинг қурилиши лойиҳаси, "Мир" навли серҳосил цитрус мева етиштириш агротехникасини обдон ўрганди. Кекса боғбонлар бир-биридан тажриба ўрганди, боҚдорчилик амалиёти хусусида дилдан суҳбатлашди.

- Меҳнат қилган одамга томорқа бамисоли хазина, - дейди суҳбатдошим. - Аёлим ва ўғлим лимонзор ичидан чиқмайди. Ҳам меҳнат қилади, ҳам дам олади. Томорқада ишлашнинг даромаддан ташқари тарбиявий аҳамияти ҳам катта. Фарзандларимиз меҳнатга меҳр қўйиб, уқувли бўлиб ўсаётир. Оиладаги фаровонлик ниманинг ҳисобидан келаётганини кўриб-билиб тургани боис меҳнат билан топилган неъматнинг қадрига етадиган инсонлар бўлиб улғаймоқда.

Хонадон эгалари ҳар йили томорқадан топаётган даромадлари оила иқтисодини анча яхшилади. Яхши ниятлар билан тўйлар қилди. "Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик" деган нақлга амал қилиб, ҳар йили томорқада етиштирилаётган неъматларнинг ҳосилдорлигини ошириб келмоқда. Жумладан, ўтган йили хонадон эгалари иссиқхонадаги 100 туп лимон кўчатларидан 1,5 тонна маҳсулот олишга эришди. Натижада, 12 миллион сўм даромад олишди. Жорий йилда эса бу кўрсаткични янгилаб, 2 тоннадан оширишни кўзлаб турибди.

Лимон дарахти хона ва ҳовлиларга кўрк берибгина қолмасдан, ҳавони тозаловчи муҳим восита ҳамдир. Нафис гуллари асабни тинчлантириш, кўнгил айнишининг олдини олиш билан бирга инсон кайфиятини кўтаради.

- Куни кеча Юртбошимиз томонидан "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонини эшитиб, барча юртдошларимиз қатори қувондим. Чунки, юртимизда етиштирган нозу-неъматларни таътиб кўрмаган, унинг лаззатидан ҳузур қилмаган инсон бўлмаса керак. Айниқса, шираси тилни ёрадиган қовун-тарвузлар, узум-у анор ҳамда қип-қизил олмаларнинг довруғини барчамиз яхши биламиз.

"Томорқа - қўшимча даромад манбаи!". Шундай экан, она еримизнинг унумдор тупроқларидан самарали фойдаланиб, оиламиз, қолаверса Ватанимиз иқтисодини яхшилашга ҳисса қўшиш барчамизнинг бугунги кундаги вазифамиз. Ана шундай улуғвор ишларда оила аъзоларимизнинг меҳнатлари ҳам борлигидан қувонаман, - дейди суҳбатдошимиз.

Юртдошларимизнинг нигоҳидаги хотиржамлик, эртанги кунга ишончни кўриб, ҳавасингиз келади. Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир. Яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланаётган туманимиз аҳлининг ҳаёти бунга яққол мисол бўла олади.

 

Лазиз Маматқулов

* * *

Суратда: Маъруфхон ака Сайдивалиев иссиқхонасида

етиштирилаётган лимон ҳосилидан мамнун.

Муаллиф олган сурат


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter