Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ТАЛАБ БАРЧАГА БАРОБАР

Янги давлат таълим стандартларида ўзгаришлар кўплиги мени ҳам қувонтирди. Чунки, ҳужжатда ўқувчиларга малака талаблари қўйилган. Бу эндиликда ўқувчилар ёши, ўзлаштириш қобилияти ва иқтидоридан келиб чиққан ҳолда келгусида эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенциялар 9+3 модели асосида белгиланади, дегани.

Яъни, мажбурий минимал таълим мазмуни ҳар бир таълим босқичи учун узвийлик, узлуксизлик асосида тақсимланади.

Умумий таълим тизимида фанларни ўрганиш босқичи қуйидаги тартибда белгиланади:

- Мактабларнинг бошланҚич таълими, яъни 4-синф битирувчилари А1 даража:

- Фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабларнинг 4-синф битирувчилари А+1 даража;

- Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфлари битирувчилари А2 даража;

- Фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синфлари битирувчилари А2+даража;

- умумий таълим фанларига ихтисослаштирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари В1+ даражада билимга эга бўлиши зарур.

- Муқаддам ўзбек тили (таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун) фанидан бошланғич 2-4-синфлар учун, меҳнат фанидан 1-4-синфлар учун давлат таълим стандартлари мавжуд эмас эди. Жисмоний тарбия, мусиқа, тасвирий санъат фанларидан (1-4-синфлар) давлат таълим стандарти талаблари инсон ва жамият фани таркибида қисқа берилганди. Янгидан ишлаб чиқилган ҳужжатда эса ўзбек тили (таълим бошқа фанларда олиб бориладиган мактаблар учун) фанида 2-4-синфлар учун, меҳнат таълими, жисмоний тарбия, мусиқа, тасвирий санъат фанларидан 1-4-синфлар учун давлат таълим стандартлари алоҳида ишлаб чиқилди.

2017-2018 ўқув йилига тайёргарлик жараёнида дарсликларни чоп этиш, улар компетенциявий ёндашувга жавоб беришини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Энг асосийси, ҳар бир дарслик яратилишида муаллифлар томонидан ўқувчи ўз билимини мустақил ошириб бориши ҳисобга олинди.

Мустақил ишлаш - бугунги кун ўқитувчиси олдига қўйилаётган устувор вазифаларнинг бири. Бу талаб бошланғич синф ўқитувчиларига ҳам тааллуқлидир.

Муслима НАЖМИДДИНОВА,

тумандаги 37-умумий ўрта

таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter