Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ЯНГИ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ

 

МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛ ШАХСНИ ТАРБИЯЛАЙДИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 6 апрелдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори "Таълим тўғрисида"ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳаётга татбиқ этилишининг янги босқичини бошлаб бериши билан аҳамиятга моликдир.

Сўнгги йилларда амал қилиб келинган давлат таълим стандартлари мазмуни билим, кўникма ва малакалар мажмуи; таянч ўқув режа, ўқув дастурлари, баҳолаш мезонидан иборат эди. Янги, яъни компетенциявий ёндашувга асосланган таълим стандартлари таркибидан:

- Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари;
- Умумтаълим фанларини ўрганишнинг мазмуни;
- Таянч ва фанга оид компетенциялар;
- Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига нисбатан қўйиладиган малака талаблари;
- Таянч ўқув режа;
- Ўқув дастурлари ўрин олган.

Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳаси уч йил мобайнида мамлакатимиздаги 10 та таълим муассасаларида ва 6 та ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабида тажриба-синовдан ўтказилди.

Янги ДТСга фанга оид компетенциялар билан бирга коммуникатив, ахборот билан ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш, ижтимоий фаол фуқаролик, миллий ва умуммаданий, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш каби унсурлар киритилганини таъкидлаш лозим.

Ҳамма жойда бўлганидек, мактабимизда ҳам кўп сонли ҳамкасбларимиз иштирокида ўтказилаётган йиҚилишларда компетенциявий ёндашувга асосланган янги давлат таълим стандартлари ҳар бир фан йўналиши бўйича ўрганилмоқда. Чунки, янги ДТСда барча фанларни ўқитишнинг кучайтирилган даражаси учун алоҳида талаблар қўйилган.

Бу талаблар эса ўқитувчиларни ўз устида ишлашга ундайди.

Гулбаҳор Қаршибоева,

тумандаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг

ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter