Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ЎЗБЕКИСТОН” МЕҲМОНХОНАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилган дастурида ҳудудда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилган. Бу саъй-ҳаракатлар меҳмонхоналар тармоғини ривожлантиришда ҳам яққол кўзга ташланмоқда.
 

Шаҳримиздаги Шароф Рашидов хиёбонидаги "Ўзбекистон" меҳмонхонаси мамлакат миқёсидаги дастур доирасидаги бунёдкорлик ишларидан сўнг тўрт юлдузли меҳмонхона мақомига эга бўлди. 2017 йилда олиб борилган қурилиш-монтаж, реконструкция ишлари учун тижорат банкларининг 33 миллиард сўмга яқин сармоялари сарфланди. Халқаро стандартларга тўлиқ мос келадиган 180 ўринли меҳмонхона мажмуида туризмни ривожлантириш учун сайёҳларга барча зарур бўлган қулайликлар яратилди.Яқин кунлар ичида меҳмонхонада кутубхона, сузиш ҳавзаси ва бошқа хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Келгусида воҳамизга келадиган кўп сонли хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида меҳмонхона хизматчиларининг бир гуруҳи малакаси оширилди.

"Ўзбекистон" меҳмонхонасининг очилиш муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эргаш Солиев сўзга чиқди.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter