Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИ ХИЗМАТДА


 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 мартдаги "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Улар замонавий алоқа воситалари билан жиҳозланган тез ёрдам автомашиналари билан таъминланаётир.

 

Воҳамизда ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси давр талабига мос равишда юксалмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалида маълумотларни узатишнинг ягона тармоғи бирлаштирилди. Вилоятнинг барча ҳудуди бўйича тез тиббий ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган мувофиқлаштирувчи диспетчерлик хизмати шакллантирилди. Марказдаги санитар автотранспортларига GPS навигаторлари ўрнатилиб, диспетчерлик пункти томонидан чақириқда юрган транспортларни доимий назорат қилиш имконияти яратилди.

- Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бугунги реанимобилларда махсус тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароит мавжуд, - дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиали бош шифокори Даврон Тўлаганов. - Яъни, тез тиббий ёрдам бригадаси оғир аҳволдаги бемордан кетаётган қонни тўхтатиш, сунъий нафас олдириш ва бошқа кичик амалиётларни йўлда, шифохонага етгунга қадар амалга ошириши мумкин.

Куни кеча республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалига "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида Корея давлатида ишлаб чиқарилган "HYUNDAI" русумли 9 дона ана шундай замонавий реанимобиль тантанали равишда топширилди.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter